2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Гулистоннинг обод маҳаллалари

Сирдарё вилоятининг маркази Гулистон шаҳридаги Обод юрт ва Сайқал маҳаллаларида “Обод маҳалла” дастури ижроси доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ва қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Гулистон шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Жонибек Яриевнинг айтишича, ушбу маҳаллалар йиллар давомида эътибордан четда бўлгани боис кўплаб муаммолар йиғилиб қолган эди. Шунинг учун бош режага мувофиқ, айнан мазкур маҳаллаларнинг “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинган. 

Обод юрт маҳалласи Гулистон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи З.Қаюмов, Сайқал маҳалласи шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Н.Шайдуллаев раҳбарлигидаги сектор тасарруфида. 

Дастурга асосан маҳаллаларда 56 миллиард сўмликдан ортиқ бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Хусусан, ҳаммом, савдо мажмуалари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари, бўш турган давлат объектлари негизида тикув цехлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари ва бошқа хизмат кўрсатиш масканлари ташкил этилиши кўзда тутилган. 

Бош режага мувофиқ, ҳудуддаги 10 километр пиёдалар йўлаги, 11 километр ирригация тизими реконструкция, 3 километр квадрат майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, 1 суғориш қудуғи қазилади, шунингдек, чиқинди йиғиш майдончалари барпо этиш, мавжудларини таъмирлаш режалаштирилган. 

Обод юрт ва Сайқал маҳаллаларидаги 5 та кўп қаватли, якка тартибдаги 86 та уйнинг том қисмини, 38 кўп қаватли, якка тартибдаги 99 уйнинг фасад қисмини таъмирлаш, 42 та кўп қаватли уйнинг ер тўласида муҳандислик ва коммуникация ишлари амалга оширилади. Шунингдек, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларини, 9 километрлик автомобиль йўлларини, 3 километрлик ичимлик суви ва оқова сув тармоғини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида мавжуд трансформаторлар таъмирланиб, айримлари янгисига алмаштирилади. Кўчаларга тунги ёритгичлар ўрнатилиб, замонавий интернет тармоғи тортилади, 25 дона видеокузатув камераси билан таъминланади. 

– Обод юрт ва Сайқал маҳаллалари ёнма-ён – шаҳримизнинг 3-мавзесида жойлашган, – дейди 3-сектор раҳбари, шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник З.Қаюмов. – Ҳар икки маҳалла аҳолиси амалга оширилаётган ишларда фаол иштирок этмоқда. Шаҳар ИИБ секторидаги Обод юрт маҳалласида шу кунгача 41 ноқонуний ва ўзбошимчалик билан қурилган объект бузилиб, 867 куб қурилиш чиқиндилари белгиланган жойга чиқариб ташланди. Қурилмалар ўрни тозаланиб, жойига тупроқ тўшалди, ҳозир у ерда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилаётир. 

Эътиборлиси, бунёдкорлик-ободонлаштириш ишларида аҳоли, жумладан, уюшмаган ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Ҳар ҳафта якшанба куни маҳаллада ҳашар уюштирилиб, тадбиркорлар томонидан бепул тушлик берилмоқда. 

“Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган кунлик ишлар Гулистон шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган штабда муҳокама қилиб борилади. Бир қарашда ҳамма иш рисоладагидек кўринади. Аммо амалга оширилаётган ишларда шижоат етишмаётгандек. Ёз ўтиб, ёмғирлар мавсуми бошлангунига қадар фурсатдан фойдаланиб қолиш керак. Негаки, Гулистон шароитида ёғин-сочинли кунларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориш катта машаққат талаб қилади. 

Абдужалол Қаюмов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар