2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Зойир Мирзаев: бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиш керак

Айни кунлардаги пандемия сабаб вужудга келаётган глобал инқироз шароитида иқтисодий барқарорликни сақлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш муҳим масалалардан бирига айланмоқда.

Ушбу вужудга келган ҳолатни юмшатишда қишлоқ хўжалиги соҳасининг кенг имкониятлари муҳим ўрин эгаллайди. Хусусан, боғбонлар ва томорқа ер эгаларидан мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, бир қарич ерни ҳам бўш қўймаслик, бир сўз билан айтганда, ерни увол қилмаслик талаб этилади.

 

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг ўтган ҳафтада Қамаши туманидаги “Қурбон қизи Мунира” фермер хўжалигига қарашли олмазорда ҳамда “Агровосток” масъулияти чекланган жамиятининг интенсив боғида ҳудудда фаолият юритаётган боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари, томорқачилар билан учрашувида шу ҳақда сўз юритилди.

 

IMG_7454.JPG

 

Вилоят ҳокими Президентимиз раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг аҳамияти хусусида алоҳида тўхталди.

 

Таъкидландики, жорий йил қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун ўзига хос синов йили бўлади. Чунки ҳар қандай шароитда ҳам одамларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи камаймайди. Шу боис видеоселекторда коронавирус пандемияси келтириб чиқараётган инқирозга қарши курашиш шароитида, энг аввало, мавжуд ресурс ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш жуда муҳим.

 

Аммо, афсуски, буни ҳамма ҳам тўғри англаб етмаяпти. Орамизда ҳайҳотдек томорқаси бўш турганлар, боғ қатор ораларига ҳеч нарса экмай, ернинг умрини бекор ўтказаётганлар ҳам бор. Ери бўла туриб, ундан самарали фойдаланмаслик ерга, демакки, элга хиёнатдир.

 

Учрашувда тумандаги боғбонларга янгича ишлашни ўрганиш, ҳосил ва даромад салмоғини ошириш, қатор ораларига сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Ерни ўз ҳолига ташлаб қўйганлардан қонунчиликда белгиланган тартибда олиб қўйилиши билдирилди.

 

Вилоят ҳокими тумандаги Сарбозор қишлоғида аҳоли вакиллари ўз томорқаларидан қай даражада самарали фойдаланаётганини билиш мақсадида бир неча хонадонларни кўзда кечирди. Илғор томорқачилар билан суҳбатлашди.

 

photo_2020-04-21_15-42-11.jpg

 

Шу ерда Зойир Мирзаев деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш, ер участкасидан бир йилда икки-уч маротаба ҳосил етиштириш ва юқори даромад олиш тажрибасини оммалаштириш каби бир қатор муҳим масалалар юзасидан вилоят аҳлига мурожаат қилди.

 

Тумандаги Нагаҳон қишлоғида бир пайтлар гиёҳ ҳам унмайдиган деб ҳисобланадиган ерда бугун улкан иссиқхона барпо бўлган. Гидропоника усулида қурилган бу иссиқхонанинг 2 гектарига палермо қалампири, 6 гектарига эса пинк парадейз, виннус, муса навли помидор экилган. Қиймати 5 миллион АҚШ долларлик мазкур лойиҳа ҳаётга татбиқ этилиши натижасида палермонинг гектаридан 250 тонннадан ортиқ, помидорнинг гектаридан эса 100 тоннадан зиёд ҳосил олиш имконияти яратилди.

 

Вилоят ҳокими мазкур иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, унда агроном сифатида фаолият юритаётган Жанубий Кореялик мутахассис билан экспортбоп маҳсулотлар турларини кўпайтириш бўйича фикр алмашди. Тадбиркорлик субъекти вакилларига зарур тавсиялар берди.

 

Учрашувда ердан унумли фойдаланиш энг аввало аҳолини бандлигини таъминлаш, даромадлари ва фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талабни тўлиқ таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар