
Наманган вилоятида «Обод қишлоқ» дастури доирасида 34 та инвестицион лойиҳа амалга оширилади
“Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Наманган вилоятида 34та инвестицион лойиҳа амалга оширилади, деб хабар берди Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси.
Лойиҳалар Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон ҳамда Наманган туманларида амалга оширилади.
"Таклиф қилинган лойиҳаларни амалга ошириш учун 299,5 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш режалаштирилган. Улар қиймати 60,7 млн долларлик 10та лойиҳа, 117,3 млн долларлик 10та лойиҳа ва 121,5 млн долларлик 14та истиқболли лойиҳалардир", - дейилади хабарда.
Таклиф қилинаётган инвестицион лойиҳалар орасида Наманганда Жанубий кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда замонавий кўп тармоқли клиника, Поп туманида ХХРлик инвесторлар билан кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш, Уйчи туманида туркиялик, Чуст туманида россиялик ҳамда Янгиқўрғон туманида хитойлик инвесторлар билан корхоналар ташкил этиш каби лойиҳалар мавжуд.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |