2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Фарзандларимизга ҳосилдор боғ қолади

Шеробод туманида ташкил этилаётган “Ёшлар боғи”дан кам таъминланган оилаларда яшаётган 120 нафар ишсиз йигит-қизнинг ҳар бирига 20 сотихдан ер майдони ажратилди.

Шу муносабат билан “Ёшлар боғи” барпо этилаётган Гулистон маҳалласида фойдаланишдан чиқиб қолган кенг адирликда “Бир миллион туп кўчат” акцияси бўлиб ўтди. 

 

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқиб, Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида бўлиб ўтган учрашувида ёшлар билан ишлаш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилгани ва мазкур топшириқлар ижроси доирасида воҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. 

 

photo5429111878354840754.jpg

 

photo5427082785480355406.jpg

 

Вилоятда йигит-қизлар билан учрашувлар ва уйма-уй юриш натижасида аниқланган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қаровсиз ётган ёки фойдаланишдан чиқиб қолган ер майдонлари танланиб, деҳқончилик қилиш учун зарур шароит яратилаётгани ва иш билан банд бўлмаган ёшларга берилаётгани ана шундай эзгу тадбирлардан биридир. 

 

Маълумотларга кўра, Шеробод туманида 27 минг нафарга яқин йигит-қиз истиқомат қилмоқда. Уларнинг 3 минг 800 дан ортиғи вақтинча ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган. Жорий йилда ёшлар учун 3 мингга яқин иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда. 

 

Туманда қаровсиз ётган ерларни ўзлаштириб, деҳқон хўжалигини юритиш учун ишсиз ёшларга бириктирилаётгани ҳам уларнинг бандлигини таъминлаб, яхши даромад олишига хизмат қилади.

 

photo5427082785480355402.jpg

 

photo5427082785480355404.jpg

 

– Бу ерда экин етиштирилмай қолганига ҳам кўп йиллар бўлган эди, – дейди “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдумурод Аҳмедов. – Ерларнинг қайта тикланиб, ёшлар меҳнат қиладиган сўлим боғга айлантирилаётгани ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Шу баҳонада ариқлар қазилиб, насос ўрнатилди, қақраб ётган адирликка сув келтирилди. Ерлар текисланиб, сифатли шудгорланди. Бугун яхши ниятлар билан ёшлар учун берилган ерлар атрофига манзарали дарахт, анор кўчатлари экдик. Бизнинг маҳалламиздан ҳам ўндан ортиқ ишсиз ёшлар ишли бўлди. 

 

Шу куни акция иштирокчилари қайта тикланган майдонга ҳашар йўли билан турли арча ва ёшларга тақсимлаб берилган майдонларга анор кўчатларини қадади. Деҳқон хўжалиги сифатида фойдаланадиган ёшларга 20 сотихдан ер майдони ажратилганини тасдиқловчи сертификат топширилди. 

 

– Ер майдонига эгалик қилиш ҳақидаги бу ҳужжат менинг келажакка ишончимни янада мустаҳкамлади, – дейди тумандаги Галагузар маҳалласида яшовчи Илёс Худойқулов. – 29 ёшдаман. Шу пайтгача ишсиз эдим. Энди бу ерда оилам билан ҳалол меҳнат қилиб, анор боғи яратамиз. Ниҳоллар ҳосилга киргунча мавжуд майдонда турли сабзавот маҳсулотлари етиштириб, ундан ҳам қўшимча даромад оламиз. Энг муҳими, келажакда фарзандларимизга биздан кўркам ва ҳосилдор боғ қолади.

 

photo5427082785480355405.jpg

Халқимиз асрлар давомида эъзозлаб келган Наврўзи олам арафасида ёшларга кўрсатилган бу эътибор кексаларга ҳам ўзгача завқ бағишлади. 

– Мамлакатимизда ер майдонларига аукцион савдоси орқали эгалик қилиш ҳуқуқи берилган, – дейди тумандаги “Боғу хаёл” фермер хўжалиги раҳбари, кекса боғбон Абдусодиқ Турдиев. – Кам таъминланган оилалар ва уларнинг фарзандлари бу тартибда ер олиб, деҳқончилик қилишга қурби етмайди. Биринчидан, уларга бу майдонни анор етиштиришга тахт қилиб, кўчатларини ҳам экиб, бепул топширишнинг ўзини чексиз ҳиммат, деб ўйлайман. Иккинчидан, уларнинг бир йўла реал даромадга эга иш билан таъминланаётганини қўллаб-қувватлайман. Масалан, 20 сотих ерда ўртача 200 туп анор парваришланади. Ҳар бир дарахт 50 килограммгача ҳосил беради. Килосини ўртача 5 минг сўмдан сотган тақдирда, 40 миллион сўм пул бўлади. Қаловини топган боғбон эса кўчат ораларидан ҳам қўшимча даромад кўради. Учинчидан, деҳқончиликни бошлаганимда ҳеч ким мени бундай қўллаб-қувватламаган. Ҳатто ер ҳам ажратиб беришни истамаган. Фойдаланилмай, ажриқ босиб ётган адирни ўзлаштириб, кўчат экканмиз. Азоб-уқубат билан сув олиб чиққанмиз. Агар ердан унумли фойдаланиб, ҳақ олмасак, бой бўлмаймиз. Бизда камбағаллик қачон йўқолади биласизми? Ҳар қарич ердан оқилона фойдаланиб ишласак, камбағаллик чекинади. Бунга ёшларни кўниктиришимиз керак. Мана, ўтган йили боғимиздан 100 тоннадан ортиқ анор олдик. Бу ҳалол меҳнатимиз меваси. Эндиликда келажагимиз эгаларига кўрсатилаётган бундай эътибордан биз, кексаларнинг ҳам бошимиз кўкка етмоқда. 

 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган Ёшларга оид давлат сиёсати доирасида бошланган бундай хайрли ишлар ўғил-қизларни ҳалол меҳнат қилишга даъват этиб, катта ҳаёт йўлига чақиришга камарбаста бўлаётгани билан аҳамиятлидир.

 

photo5427082785480355403.jpg

 

photo5429621179871767622.jpg 

 

Мазкур ҳудудда қаровсиз қолган ерларни ҳайдаб, текислаш юмушлари қизғин давом этмоқда. Бу майдонлар ҳам кўчат қадашга тайёр бўлгач, яна 80 нафар ёшга бириктириб берилади. Улар ҳам 20 сотихдан ер майдонига эга бўлиб, анорзорлар парваришига киришади. 

 

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, туманда кам таъминланган оилаларнинг иш билан банд бўлмаган фарзандларига шу усулда тақсимлаб бериш учун яна 500 гектардан ортиқ ер майдони аниқланиб, дастлабки ишлов бериш бошланди. Бу ерлар ёнғоқзор барпо этиш учун бир гектардан, бошқа мевали дарахт етиштириш истагини билдирган ёшларга 20 сотихдан ажратиб берилади. Шундай қилиб, йил охиригача ёшлар томонидан ташкил этиладиган деҳқон хўжаликларида мингга яқин ўғил-қизнинг бандлиги таъминланади.

 

photo5429621179871767619.jpg 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар