2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Жиззах вилоятида “Ёш тадбиркорлар” технопарклари ташкил этилади

Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг марказий бошқарув аппаратида фаолият юритаётган 849 нафар ёшнинг атиги 7 нафари фалсафа доктори илмий даражасига эга.

Жумладан, Сув хўжалиги вазирлигида 4, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 1, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида 2 нафар фалсафа доктори илмий даражасига эга ёш меҳнат қилмоқда.

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган мажлис баёни ҳамда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

photo5420447353065811547.jpg

 

– Вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат бошқаруви органлари тизимида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А.Жумабоев. – Жумладан, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг марказий бошқарув аппаратида фаолият юритаётган ёшларнинг салмоғи, иш жойидаги ўрни таҳлил қилинди. 2020 йил 1 март ҳолатига кўра, 20 та вазирликнинг марказий аппаратида жами 3 минг 322 нафар ходим фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 849 нафари, яъни 25,6 фоизини ёшлар ташкил этмоқда. Бунда энг юқори кўрсаткич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида 31,3 фоизни ва энг паст кўрсаткич Соғлиқни сақлаш вазирлигида 4,9 фоизни ташкил қилмоқда.

 

Таъкидланишича, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг марказий бошқарув аппаратида фаолият юритаётган 849 нафар ёшдан 121 нафари масъул лавозимларни эгаллаган. Бу борада энг юқори кўрсаткич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида 47,3 фоизни ташкил этади. Бироқ, Соғлиқни сақлаш ҳамда Ташқи ишлар вазирликларида масъул лавозимларда ишлаётган ёшлар йўқлиги кузатилган.

 

849 нафар ёш ходимнинг 210 нафарини, яъни 24,7 фоизини 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар ташкил этади. Гендер тенглиги бўйича энг юқори кўрсаткич Сув хўжалиги вазирлигида 50 фоиз ва энг паст кўрсаткич Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида 4,3 фоиз.

 

– Давлатимиз раҳбари 2019 йил 27 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан учрашувида жамғарма фаолияти самарадорлигини ошириш ва стратегиясини белгилаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган эди, – деди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ижрочи директори Х.Сатторов. – Шундан келиб чиққан ҳолда жорий йилда жами 3 минг лойиҳага 600 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратиш ҳамда ушбу маблағ эвазига 17 минг янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ёш тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур ускуна ва техникалар тўғридан-тўғри лизинг асосида етказиб берилади. Стартап лойиҳаларга банклар томонидан ажратилган кредитларга компенсация бериш амалиёти жорий этилади. Тажриба-синов тариқасида Жиззах вилоятининг Дўстлик, Шароф Рашидов ва Зомин туманларида илмий-технологик ва инновацион тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Ёш тадбиркорлар” технопарклари ташкил этилади. Технопаркдаги жойлар ёш тадбиркорларга қулай шароитлар асосида ижарага берилиб, 5 йил мобайнида ушбу жойларни ўзларига қолдириш бўйича амалиёт жорий этилади.

 

photo5420447353065811566.jpg

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, 2020-2025 йилларга мўлжалланган китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш Миллий дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилгани ҳамда дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш бошлангани маълум қилинди.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 2017-2019 йилларда ёшларга берилган имтиёзлар, имкониятлар, ижтимоий ёрдамлар бўйича очиқ маълумотлар базаси яратилгани ва ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойланиб борилаётгани тўғрисида ахборот берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар