Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Бухоро вилояти ҳокимининг ташаббуси: “Намунали қишлоқ” дастури ижросига киришилди

“Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” атамалари аллақачон тил луғатимиздан ўрин олиб улгурди. Эндиги навбат “Намунали қишлоқ” атамасига.

Гап шундаки, Бухорода вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳар бир ҳудудда кўрса ҳавас қилгулик намунали қишлоқлар барпо этишга киришилди. Улардан дастлабкисининг манзили 334 та хонадон истиқомат қилаётган Боғча қишлоғидир.

— Ромитан туманидаги бу қишлоқ одамлари меҳнаткаш, танти, ориятли, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раиси Аҳрор Ғуломов. — Биз уларга хайрли ташаббус мазмун-моҳиятини тушунтирдик, холос. Натижада тўрт кун ичида қишлоқ, ундаги ҳовлилар ана шундай кўркам қиёфага келди.

Аввало хонадонлар атрофи, йўл бўйидаги гулзорлар тартибга келтирилди, уйларнинг ташқи кўринишига эътибор қаратилди. Қурби етмаган оилаларга маҳалладошлар ҳиммат кўрсатишди. Маҳаллага кираверишдаги 2 километр йўлга асфальт ётқизилди. Янги трансформатор ўрнатилди. Дарахтларга шакл берилди. Узунлиги 6 километрдан зиёд қишлоқ ариғи маҳалладошлар томонидан ҳашар йўли билан тозаланиб, тупроғи махсус техникалар воситасида ташиб кетилди. Қабристон ободонлаштирилди.

— “Кўз — қўрқоқ, қўл — ботир”, дейишганича бор, — дейди ҳовлисидаги мўъжаз иссиқхонадан йилига 40 миллион сўмдан зиёд қўшимча даромад топаётган Некбой Тошев. — Қаранг, пул сарфламай туриб ҳам қишлоқни обод гўшага айлантириш мумкин экан. Илгари йўлларимизнинг, уйлар атрофидаги аҳволни кўриб меҳмон кутгани хижолат чекардик. Энди эса йўл пойлаяпмиз. Келишсин, кўришсин, ҳавас қилишсин.

Яхши ният — ярим давлат. Боғча қишлоғига вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошчилигидаги мутасаддилар, барча туман ҳокимлари келишди.

Меҳмонлар қишлоқнинг 16 та кўчаси, равон йўллари, қазиб, тартибга келтирилган сув йўллари, 9-мактабгача таълим муассасаси, зооветеринария шохобчаси, стадионни кўздан кечирдилар, тадбиркорлар фаолияти билан танишдилар.

Қишлоқда бўлиб ўтган семинарда вилоят ҳокими бу каби ободончилик ишларини вилоятдаги 543 та маҳалла, 1,5 минг қишлоқда давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар