“Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” атамалари аллақачон тил луғатимиздан ўрин олиб улгурди. Эндиги навбат “Намунали қишлоқ” атамасига.
Гап шундаки, Бухорода вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳар бир ҳудудда кўрса ҳавас қилгулик намунали қишлоқлар барпо этишга киришилди. Улардан дастлабкисининг манзили 334 та хонадон истиқомат қилаётган Боғча қишлоғидир.
— Ромитан туманидаги бу қишлоқ одамлари меҳнаткаш, танти, ориятли, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раиси Аҳрор Ғуломов. — Биз уларга хайрли ташаббус мазмун-моҳиятини тушунтирдик, холос. Натижада тўрт кун ичида қишлоқ, ундаги ҳовлилар ана шундай кўркам қиёфага келди.
Аввало хонадонлар атрофи, йўл бўйидаги гулзорлар тартибга келтирилди, уйларнинг ташқи кўринишига эътибор қаратилди. Қурби етмаган оилаларга маҳалладошлар ҳиммат кўрсатишди. Маҳаллага кираверишдаги 2 километр йўлга асфальт ётқизилди. Янги трансформатор ўрнатилди. Дарахтларга шакл берилди. Узунлиги 6 километрдан зиёд қишлоқ ариғи маҳалладошлар томонидан ҳашар йўли билан тозаланиб, тупроғи махсус техникалар воситасида ташиб кетилди. Қабристон ободонлаштирилди.
— “Кўз — қўрқоқ, қўл — ботир”, дейишганича бор, — дейди ҳовлисидаги мўъжаз иссиқхонадан йилига 40 миллион сўмдан зиёд қўшимча даромад топаётган Некбой Тошев. — Қаранг, пул сарфламай туриб ҳам қишлоқни обод гўшага айлантириш мумкин экан. Илгари йўлларимизнинг, уйлар атрофидаги аҳволни кўриб меҳмон кутгани хижолат чекардик. Энди эса йўл пойлаяпмиз. Келишсин, кўришсин, ҳавас қилишсин.
Яхши ният — ярим давлат. Боғча қишлоғига вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошчилигидаги мутасаддилар, барча туман ҳокимлари келишди.
Меҳмонлар қишлоқнинг 16 та кўчаси, равон йўллари, қазиб, тартибга келтирилган сув йўллари, 9-мактабгача таълим муассасаси, зооветеринария шохобчаси, стадионни кўздан кечирдилар, тадбиркорлар фаолияти билан танишдилар.
Қишлоқда бўлиб ўтган семинарда вилоят ҳокими бу каби ободончилик ишларини вилоятдаги 543 та маҳалла, 1,5 минг қишлоқда давом эттириш лозимлигини таъкидлади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |