2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сув таъминоти яхшиланади

Нуробод туманидаги Наврўз, Улус ва Ҳалқобод қишлоқларида “Обод қишлоқ” дастури асосида 3 та сув иншооти фойдаланишга топширилди.

“Обод марказ”, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари мамлакатимиз аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, ҳудудлар инфратузилмасини тубдан ўзгартиришга хизмат қилмоқда.

 

Қишлоқлар аҳолисини йиллар давомида қийнаб келаётган таъмирталаб ички йўллар, тоза ичимлик суви, электр энергияси ва бошқа қатор ижтимоий муаммолар худди шу дастурлар сабаб ўз ечимини топмоқда.

 

photo5440547765651352170.jpg

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Нуробод туманидаги Наврўз, Улус ва Ҳалқобод қишлоқларида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Туманнинг ушбу қишлоқлари кенг дала ва қирликлардан иборат бўлиб, ҳудудда тоза ичимлик суви масаласи аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири эди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар натижасида мазкур қишлоқлар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3 та сув иншооти фойдаланишга топширилди. Улардан иккитаси янги қурилган, биттаси эса реконструкциядан чиқарилган. Ушбу сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 1 миллиард 934,9 минг сўм маблағ сарфланди. Натижада ҳудуддаги 10 минг нафардан ортиқ аҳоли марказлашган ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга бўлди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар