
Элмира Баситханова форум доирасида Жомбой туманидаги “Гулнора агро ери“ фермер хўжалиги ишчи ходимлари билан учрашди. Бу ерда 20 нафарга яқин хотин-қизлар меҳнат қилади.
- Шу фермер хўжалигида олти йилдан бери ишлаймиз, дала ишларини қиламиз, пилла оламиз, - дейди Каттақишлоқ маҳалласида яшовчи Мирзаева Сурайё. - Ҳар ойда олти юз минг сўмдан зиёд маош оламиз. Ғалладан бўшаган ердан ярим гектарига мош, ловия, картошка экканмиз. Пахта чопганимизга сомон, пилла вақти ун, ёғ берилди. Рўзғоримиз шу ерни орқасидан, шукур.
Бош вазир ўринбосари фермер хўжалигида меҳнат қилаётган хотин-қизларга совға-саломлар улашди.
Шундан сўнг, Э.Боситханова далада меҳнат қилаётган аёлларни озроқ вақтларини олишга рухсат сўраб, уларни дала шийпонига таклиф қилди. Суҳбат давомида оддий аёлларнинг машаққатли меҳнати, аёл курсидами, даладами, қайда бўлмасин оиласининг маънавий посбони бўлиши лозимлиги, меҳнатга муносиб ҳақ тўланса, фермерлар томонидан меҳнат шароитлари яратиб берилса аёллар ҳаётдан кўнгли тўлиб яшаши мумкинлиги борасида фикр алмашилди.


ЎзА
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |