2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Давлат хизматларини олишда электрон рақамли имзодан фойдаланиш ихтиёрий бўлди

Хабарингиз бор, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида фуқаролар фикрини ўрганиш ишларини олиб бориб, доимий равишда турли мазмундаги сўровлар ўтказиб туради.

Айнан жамоатчилик билан доимий алоқа натижасида соҳамизни яхшилаш учун бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар аниқланади.

 

Демак, давлат хизматлари соҳасида қандай янгиликлар ва енгилликлар мавжуд?

 

Биринчидан, узоқ муддат мобайнида ижтимоий тармоқларда электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган. Аслида эса, мурожаатни электрон шаклда юбораётганда айнан ЭРИ фуқароларни шахсини тасдиқлайди. Шунинг учун ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва шахсий идентификация қилишнинг бошқа муқобил усуллари мавжуд эмаслиги сабабли, Давлат хизматлари марказларида ЭРИ калитларини тақдим этиши лозим эди. Таъкидлаш керакки хизмат учун тўлов ҳам белгиланганди. Бундан ташқари, аҳолимиздан ЭРИни йўқотиб қўйганлиги (у флэшка ёки б. қурилмаларга ёзиб олиниши белгиланган) ва уни олиш учун қайта мурожаат қилиш талаби юзасидан кўплаб норози кайфиятдаги эътироз ва мурожаатлар кун сайин ортиб бораётганди.

 

ДХА аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда қонунчиликка зарур ўзгартишлар киритилишини ташаббус этди. Натижада, ЭРИни мажбурий тартибда қўллашга доир талаб бекор қилинди, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

 

* Албатта, Марказлар шахсни идентификация қилишнинг турли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо) билан таъминлангунга қадар маълум вақт талаб этилади. Шунга қадар ариза берувчилар томонидан ЭРИни олиш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли сўровномалар қоғоз кўринишида чоп этилиб, ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг Марказ ходимларининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органларга юборилишини таъминланади.

 

Иккинчидан, давлат хизматларидан фойдаланаётганда 10 % чегирмага эга бўлмоқчимисиз?

 

Унда электрон хизматлардан фойдаланинг!

 

Эндиликда давлат хизматларини олиш учун my.gov.uz портали орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз тўланади.

 

Учинчидан, судланганлик (ёки судланмаганлик) ҳамда солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномаларни олиш учун энди ариза берувчи билан бирга унинг яқин қариндошлари ҳам (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) ариза бериши мумкин.

 

Кўриб турганингиздек, Давлат хизматлари агентлиги келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда ижтимоий тармоқларни доимий равишда ўрганиб боради ҳамда халқимизни қизиқтирадиган муаммоларнинг тизимли ечимини топишга ҳаракат қилади.

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар