Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Бу йил 1 минг 576 хотин-қизга арзон уй-жой учун бошланғич бадал тўлаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги қарори асосида жорий йил якунига қадар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 1 минг 576 хотин-қиз уй билан таъминланади.

Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, бу уйларнинг бошланғич бадали Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади. Ўтган 5 ойда 267 муҳтож хотин-қизга ажратилган уй-жой бошланғич бадали тўлаб берилди.

 

Шунингдек, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тавсиясига асосан, 1578 муҳтож хотин-қиз ва оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, уларнинг 652 нафари ногиронлик аравачаси, 289 нафари эшитиш мосламалари, 637 нафари қўлтиқ таёқ, ҳасса каби юришга кўмаклашувчи мосламалар билан таъминланди, 23 нафарига музлаткич, 17 нафарига кир ювиш ва 11 нафарига тикув машинаси каби маиший техникалар, тиббий жиҳозлар беғараз етказиб берилди.

 

photo5204209321808866054.jpg

 

photo5204380497730448004.jpg

 

photo5204380497730448006.jpg

 

photo5204209321808866051.jpg

 

Муҳайё ТОШҚОРАЕВА, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар