Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ички ишлар вазири ўринбосарининг сайёр қабулидан кейин китоб ярмаркаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари М.Жўраев 24-25 май кунлари Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Нуробод туманларида сайёр қабуллар ўтказди.

Қабуллар аввалида ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачаси, протез-ортопедия воситалари, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга маиший техника воситалари ва уй-рўзғор буюмлари берилди. Шунингдек, фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, мутахассислар томонидан маслаҳатлар берилди, тиббий ёрдам кўрсатилди.

 

Сайёр қабуллар чоғида фуқароларнинг 70 дан ортиқ мурожаатлари эшитилиб, уларнинг аксарияти жойида мутасаддилар иштирокида ҳал этилди. Ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан муддат белгиланди.

 

Қайд этилишича, аҳоли асосан, уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам, ерга эгалик ҳуқуқини олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва кредит масалаларида мурожаат қилган. 

 

Пастдарғом туманидаги 32-мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган сайёр қабулдан сўнг китоб ярмаркаси ташкил этилди. Шунингдек, маҳалла профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси вазифасига тайинланган йигитларга хизмат гувоҳномалари топширилди.

 

photo5424960006484241007.jpg

 

photo5424960006484241012.jpg

 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар