2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Савобнинг, эзгу ишнинг қўш қаноти

Қашқадарё вилоятида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта ташаббусни ҳаётга кенг жорий этиш, жумладан, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳар бир ҳудуднинг шароит ва имкониятлари ўрганилиб, секторлар бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш бўйича ”Йўл харитаси” ишлаб чиқилган.

 

Айни пайтда вилоятда 24 та маданият маркази мавжуд бўлиб, уларда 141 та тўгарак фаолият кўрсатади. Ташаббусдан сўнг ҳар бир маданият марказида талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, қўшимча 2 тадан йўналиш фаолияти йўлга қўйилди. Бу эса истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, истеъдодини намоён қилишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Масалан, Чироқчи тумани Чироқчи маҳалласидаги маданият марказида янгидан 3 та ансамбль ташкил этилди. “Бойчечак” рақс ансамблида 20 га яқин ёш санъат сирларини ўрганмоқда. Янги ташкил этилган “Доирачи” ва “Ифтихор” ашула ва рақс ансамблларида шуғулланувчи ёшлар сафи кенгаймоқда.

 

3.jpg

 

– Тўгараклар ёшлар билан гавжум, – дейди Чироқчи тумани маданият маркази раҳбари Ойбек Эшонов. – Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан санъат ва маданият соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибордан сўнг ёшларда қизиқиш янада ортмоқда. Бугун аъзолар сони 200 дан ошади. Муҳими, маданият, санъатга одамларнинг қарашлари ҳам ўзгарди. Кекса отахону онахонлар набираларини етаклаб тўгаракларга олиб келмоқда, ўтириб болаларнинг қўшиқ ва рақсини томоша қилмоқда. Ҳудудларда жойлашган марказларга ҳам аввал 6, 10 нафар бола қатнаган бўлса, бугун рассомчилик, мусиқа санъати ва ашула тўгаракларида 100 дан зиёд бола иштирок этаётир.

 

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳудудларда ёшлар клублари фаолияти йўлга қўйилди. Хусусан, Чироқчи туманининг Жар, Дам, Чияли, Кўкдала қишлоқларида ана шундай маданият масканлари иш бошлагани ота-оналарни беҳад қувонтирмоқда.

 

5.jpg

 

Чироқчи – бахшилар юрти. Ўзбекистон халқ бахшиси Шомурод бахши Тоғаевнинг ёш шогирдлари энди тумандаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган бахшилик йўналишида маҳоратини оширадиган бўлди.

 

– Президентимизнинг миллий санъатимиз ривожига қаратаётган эътибори биз, ёшларни янада руҳлантириб юборди, – дейди бахшичилик йўналиши ўқитувчиси Санжар Чўбаев. – Масалан, санъат мактабларида бахшичилик бўйича дарслар ўтилмоқда, нуфузли фестиваллар ташкил этилаётир. Бу миллий бахшичилик санъатимизни ривожлантириш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга хизмат қилади. Мактабимизда ҳам бахшилик синфи очилди. Ишонасизми, қизиқувчи ёшлар сафи кутилганидан ҳам кўпроқ кенгаймоқда. Боиси, бахшичилик санъатида ҳикмат кўп, унда миллатимизнинг ўзлиги, тарихи, адабиёти, анъаналари – барча-барчаси мужассам. Буни ўрганиш ва ўргатиш эса ғоят масъулиятли иш. Ўтган йили бир нафар ўқувчим бор эди. Ҳозир улар сони 10 дан ошди.

 

6.jpg

 

Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишини таъминлашдек устувор йўналишларни қамраб олган 2-ташаббус бўйича ҳам умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларида кечки пайтда шуғулланиш учун қўшимча спорт тўгараклари ташкил этилиб, уларга 1000 дан ортиқ уюшмаган ёш жалб қилинган. Вилоятда шу вақтга қадар 9 та сузиш ҳавзаси мавжуд эди, бугун улар яна биттага кўпайди. Китоб туманида янги, замонавий ёпиқ сузиш ҳавзаси, теннис корти, мини-футбол ва баскетбол майдони бунёд этилди. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг 6,8 миллиард сўм маблағи ҳисобидан барпо этилган сув ҳавзаси иншоотида барча шароит яратилган. Айни пайтда қизиқувчи ёшлар бу ерда сузиш сир-асрорларини ўрганаётир. Теннис корти, мини-футбол ва баскетбол майдонлари ҳам спортсевар ёшлар билан гавжум.

 

– Бассейнда сузишни орзу қилардим, – дейди Алибек Қодиров. – Туманимизда ҳам мана шундай муҳташам сузиш ҳавзаси қурилгани биз, ёшлар учун айни муддао бўлди. Ҳозир мураббийлар кўмагида машғулотлар олиб борилмоқда. Келажакда бу спорт турини пухта эгаллаб, юртимиз байроғини халқаро миқёсда юксакларга кўтармоқчиман.

 

8.jpg

 

Косон туманидаги Ўрта Оброн маҳалласида жойлашган сув ҳавзасида ҳам сузиш бўйича тўгарак фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда бошқа маҳаллалардан ҳам сув спорти билан шуғулланиш истагида бўлган йигит-қизлар қатнашмоқда. 

 

– Илгари бундай сузиш ҳавзаси фақат вилоят марказидагина бўларди, – дейди мураббий Соҳиба Тоғаева. – Энди туманимизда ҳам бор. Сузиш саломатлик учун ғоят фойдали. Бу спорт турини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оммалаштириш яхши самара беради. Ҳозирнинг ўзида ўқувчиларимиз сони 100 нафарга етди. Келажакда улар яхши спортчи бўлиб етишишига ишонамиз.

 

Ғузор тумани Чаноқ маҳалласидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам ўзбек жанг санъати, қўл тўпи, стол тенниси тўгараклари ташкил этилган. Айни пайтда уларда 700 га яқин ёш шуғулланмоқда.

 

– Ота-оналарда ҳам спортга муносабат ўзгарди, – дейди Ғузор тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Тўлқин Қаҳҳоров. – Ҳозир бу ерда мактаб ўқувчиларидан ташқари 100 нафарга яқин уюшмаган ёш ҳам машғулотларда қатнашмоқда.

 

10.jpg

 

Вилоятда ҳафтанинг бир куни спорт-соғломлаштириш куни сифатида белгилангани ҳам спортни оммавийлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Оммавий марафон, юриш машқлари, тоза ҳавода сайр лойиҳалари ва бошқа қатор спорт тадбирлари мунтазам ташкил этилаётир.

 

Давлатимиз раҳбарининг компьютер ва интернет технологияларидан самарали фойдаланиш борасида белгилаб берган вазифалари ижроси амалда ўз ифодасини топмоқда. Вилоятдаги ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежларида, мактабларда компьютер саводхонлиги тўгараклари ташкил этилди. Уларда ўқувчилар билан бирга, уюшмаган ёшларга ҳам компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш бўйича дастлабки билим кўникмалари ўргатилмоқда.

 

14.jpg

 

Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида ахборот-коммуникация технологиялари учун халқаро стандартларга мос дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, ёш дастурчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Филиалда дастурчилар тайёрлаш ва электрон ҳукумат маркази, Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС плюс дастури доирасидаги халқаро лойиҳалар асосида тиббиётда техник реабилитация илмий лабораторияси фаолияти йўлга қўйилгани изланувчан талабалар салоҳиятини рўёбга чиқариш, дастурий маҳсулотлар яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Филиал педагогик жамоаси ташаббуси билан аҳолининг компьютер саводхонлигини ошириш, ахборот технологияларига қизиқувчи болалар истеъдодини рўёбга чиқариш, интернет имкониятларидан оқилона фойдаланишга кўмаклашиш мақсадида компьютер саводхонлиги ўқув курслари ташкил этилган. Айни пайтда бу ерда 50 нафар ўқувчи билан дастлабки машғулотлар олиб борилмоқда.

 

– Қарши туманидаги 65-умумтаълим мактабининг 8-синфида ўқийман. Тенгдошларим билан ТАТУ Қарши филиали қошидаги компьютер тўгарагига қатнашяпмиз, – дейди Мадина Анварова. – Бу ерда ҳар хил дастурлар устида ишлашни ўрганяпмиз. Бу бизнинг кейинги фаолиятимизда жуда қўл келади.

 

15.jpg

 

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ғояси илгари сурилган тўртинчи ташаббус асосида қадрдон мактабга совға акцияси ўтказилмоқда. Унга кўра, ҳар бир раҳбар ходим, депутат, тадбиркор ё фермер ўзи ўқиган мактабга турли китоблар жамланмасини совға қилмоқда. Натижада мактаб кутубхоналари юзлаб сара адабиётлар билан бойимоқда. Яккабоғ туманидаги 8-умумтаълим мактабида ўқувчилар мусаффо ҳаво, мафтункор табиат қўйнида китоб ўқиши, баҳс-мунозара қилиши учун махсус айвончалар ташкил этилган. Ўқувчилар танаффусда бу ерда дарс тайёрлаб, ўзлари севган китобни мутолаа қилади. Шу мактабда ўқиган фермер Дилмурод Йўлдошев мактаб кутубхонасига 80 дона китоб совға қилди. 3 мингдан ортиқ китоб фондига эга кутубхона собиқ ўқувчиларнинг ҳиммати билан яна 200 тага кўпайди.

 

– Президентимиз томонидан жуда эзгу ташаббус бошлаб берилди, – дейди Дилмурод Йўлдошев. – Мактабларни китоб билан бойитиш, янги адабиётлар билан таъминлаш бўйича берган тавсиялари бизни ҳам қувонтирди. Туманимизда 101 та мактаб бўладиган бўлса, биз фермерлар ҳамма мактаб кутубхоналарини нодир адабиётлар билан бойитишга ҳисса қўшамиз.

 

Очиқ майдондаги китоб мутолааси ана шундай хурсандчиликларга уланди. Бу ерга ташриф буюрган китобсеварлар янги адабиётлар билан танишди. Китоб баҳси авжига чиқди. Мактабга китоб совға қилган фермер билан суҳбат ҳам айнан маънавият бешигининг инсон камолотида тутган ўрни ҳақида бўлди.

 

– Бадиий китоблар ўқишни ёқтираман, – дейди мактабнинг 8-синф ўқувчиси Дилдора Жалилова. – Яқинда ўзбек адабиётининг ёрқин намояндаларидан бири Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романини ўқиб чиқдим. Мактабимиз кутубхонасига кўп китоблар совға қилинганидан жуда ҳам хурсандмиз.

 

17.jpg

 

Албатта, камолга етаётган ёш авлоднинг маънавий оламини гўзал туйғулар, эзгу ниятлар билан бойитиш, Ватан қадрини сингдиришда китобнинг аҳамияти беқиёс. Давлатимиз раҳбари томонидан китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилаётган эътибор китобга бўлган меҳр-иштиёқни оширмоқда.

 

Шаҳрисабз туманидаги Мактабобод маҳалласида истиқомат қилувчи Бозор Болтаевнинг кўпдан буён ўйлаб юрган нияти амалга ошди. Йиллар давомида йиққан китобларидан аҳоли ва ёшлар фойдаланиши учун ўз хонадонида кутубхона ташкил қилди.

 

– Бутун умр китоб ўқидим. Китобга меҳр менга отамдан ўтган, – дейди фахрий ўқитувчи Бозор Болтаев. – Ҳали-ҳали ёдимда, энди мактабга чиққан вақтимда отам “Менинг ўнта дўстим” китобини совға қилган эди. Асардаги боланинг 10 дўсти унинг бармоқлари эди. Китобга меҳрим ўшанда уйғонган. Йиллар давомида ўқиган китобларимни йиғиб бордим. Бугун у мўъжазгина кутубхонага айланган. Қайси мамлакатда ўқишга, китобга эътибор юқори бўлса, ўша ерда ижодий руҳ ҳукмронлик қилади. Президентимиз ташаббуси билан бизда шундай бўлмоқда. Айтинг-чи, қайси мамлакатда китобхонларга машина совға қилиняпти? Албатта, Ўзбекистонда. Бу эзгу ишлар бардавом бўлсин. Халқимиз маънавиятини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган бундай олижаноб ишлар яқин келажакда ўз мевасини беради, албатта.

 

Бозор Болтаевнинг кутубхонасида 10 мингдан ортиқ бадиий, тарихий, илмий-оммабоп китоблар, жаҳон адабиётининг нодир дурдоналари, янги нашрлар, ўқув қўлланмалари бор. Бундан ташқари, Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳамда Шаҳрисабз ва Қашқадарё тарихига оид нодир асарлар, маълумотларни ҳам бу ердан топиш мумкин. Ушбу уй кутубхонасидан ҳудуддаги 7 та умумтаълим мактаби ўқувчилари, қишлоқ аҳолиси фойдаланмоқда. Қисқа муддатда ўқувчилари сони 300 нафардан ошди.

 

Эзгу амалнинг қаноти узун бўлади. Бозор Болтаевнинг бу хайрли ташаббуси бошқаларни ҳам руҳлантирмоқда. Қисқа муддатда вилоятда уй кутубхоналари сони 40 дан ошди.

 

Косон туманида тадбиркор Ориф Омонов томонидан китоб савдо мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Унинг очилиши ҳақиқий байрамга айланди. Китобсеварлар жам бўлган маросимда китобнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Ушбу зиё масканидан 5 мингга яқин нусхада бадиий, илмий-оммабоп китоблар, дарслик ва янги чоп этилган нодир асарлар ўрин олган.

 

– Китоб сўзи араб тилидан олинган бўлиб, ёзув, битик деган маънони англатади, – дейди ўқитувчи Санжар Жумаев. – Китоб инсоннинг энг яқин дўсти, маслаҳатгўйи, дарддошидир. Бугун Косонда шундай “Эзгу зиё” номли китоб дўкони ташкил қилинди. Бу китоб дўконида жами китоблар сони 10 минг атрофида бўлса, келажакда янада ортиб боради, ўқувчилари кўпаяди. Дўконга келувчилар кўпаяди. Демак, ёшлар маънавияти янада юксалади.

 

Таъкидлаш жоизки, Косон туманидаги 99 та мактаб кутубхонасининг китоб фондини янги асарлар билан бойитиш мақсадида ҳар бир билим даргоҳига ташкилот ва муассасалар ҳомий қилиб бириктирилган.

 

Яна бир ташаббус – хотин-қизларни иш билан таъминлаш борасида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аёлларнинг истаги асосида ҳунармандчилик мактаблари ташкил этилди. Айни пайтда уларда 200 дан ортиқ иш билан банд бўлмаган хотин-қизга касб-ҳунар сирлари ўргатилмоқда. Яккабоғ туманида ”Обод қишлоқ” дастури доирасида ”Яшнобод” ва ”Эски Яккабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинларида тикув-трикотаж корхоналари бунёд этилмоқда. Айни пайтда ўқув маркази ташкил этилиб, 600 га яқин иш билан банд бўлмаган хотин-қизга касб-ҳунар сирлари ўргатилмоқда. Марказ ўқувчилари стипендия билан таъминланган.

 

– Маҳалламизда бўш ўтирган аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида тикув-трик

edited 

оттаж фабрикаси ишга туширилмоқда, – дейди Азиза Мўминова. – Фабрикада ишлаш учун аёлларни қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитяпмиз.

 

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус янги-янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга татбиқ этишда қўш қанот вазифасини ўтамоқда. Эзгу истакли одамлар сони кўпаймоқда, янги ташаббуслар бўй кўрсатмоқда.

 

Ў.Баротов, Ж.Норқобилов (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар