2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда 21 фуқаро ишга жойлашди

Халқ билан мулоқот қилиш, муаммоларга тезкор ва самарали ечим топишнинг замонавий механизми йўлга қўйилгани одамларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаб, ҳаётдан рози бўлиб яшашида юксак самаралар бермоқда.

Хоразм вилояти тўртинчи сектори, вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбари томонидан Шовот туманида ўтказилган сайёр қабулда бу яна бир бор ўз исботини топди.

 

Президентимиз ташаббуси билан халқ билан мулоқот қилиш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, одамларнинг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бу юртдошларимизни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларга жойида ечим топиш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

 

Шовот тумани Тупроққалъа маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда ҳам тадбиркорларга ер ажратиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, фарзандини даволатиш, йўлларни таъмирлаш, бандлик, ичимлик ва оқова сув таъминоти каби муаммолар юзасидан бўлган 51 та мурожаатнинг ҳеч бири эътиборсиз қолмади. 27 та масала жойида ҳал қилинди. Ҳал этилиши вақт талаб қиладиган мурожаатлар тегишли тартибда юқори органларга юборилди ва ижроси назоратга олинди.

 

– Маҳалламизда 1 минг 800 оила истиқомат қилади, – дейди “Ботирлар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳамробек Мискинов. – Уч-тўрт йилдирки, аҳолини ичимлик суви муаммоси қийнаб келмоқда. Бугун менинг мурожаатимни раҳбарлар қабул қилди. Маҳалламиз 2020 йилнинг махсус дастурига киритилди. Унга қадар маҳалламизни “Туямўйин-Урганч” магистрал қувурлардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси Шовот тумани бўлими томонидан махсус транспорт ёрдамида тоза ичимлик суви билан таъминланадиган бўлди.

 

Сайёр қабулда йўл билан боғлиқ муаммолар ҳам кўриб чиқилди. Бу эса туман раҳбарларидан эндиликда ички йўлларни таъмирлашга киришиш лозимлигини, ушбу масалага алоҳида масъулият билан ёндашишни талаб этади.

 

– Бизнинг Заргарлар кўчаси 1995 йилдан буён бирор марта таъмирланмаган, – дейди Тупроққалъа маҳалласида истиқомат қилувчи Фотима Бозорова. – Сайёр қабулда жорий йилнинг иккинчи ярмида дастур асосида таъмирлаш бўйича тегишли идораларга топшириқ берилди. Айниқса, қиш фаслида фарзандларимиз мактабга боришда жуда қийналади.

 

Эл-юрт фаровонлиги ва иқтисодиётимиз барқарорлиги аҳолининг иш билан таъминланганлик даражасига чамбарчас боғлиқ. Сайёр қабулда вақтинча ишсиз фуқаролар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Натижада 21 нафар фуқаро муқим иш жойига эга бўлди. 19 ёшли Муножат Йўлдошева ҳам меҳнат ярмаркасида ўзи учун мос иш топди. Унинг ҳужжатлари шу ернинг ўзида расмийлаштирилди.

 

– Ўтган йили коллежни тамомлаб, уйда ишсиз ўтиргандим, – дейди Муножат Йўлдошева. – Бугун шу ернинг ўзида ўз мутахассислигим бўйича маҳалламиздаги “Shovot carton paper” МЧЖга ишга жойлашдим. Энди ўз эҳтиёжларим учун кетадиган маблағни ўзим ишлаб топаман.

 

Шовот туманида аҳолининг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга бўлган талабини тўла қондириш асосий вазифалардан биридир. Ана шу мақсадда сайёр қабул доирасида сабзавот, полиз экинлари, гул кўчатлари савдо ярмаркаси ташкил этилди. Кўчат етиштирувчилар аҳолига кўчат парваришлашнинг агротехник қоидалари ҳақида батафсил маълумот берди.

 

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар