2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
17 нафар фуқаро муддатидан олдин озод қилинди

Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари томонидан аҳолининг Жиноий, Фуқаролик, Маъмурий ва Иқтисодий судларга оид мурожаатлари юзасидан сайёр қабуллар ўтказилди.

Марғилон ва Фарғона шаҳрида ташкил этилган сайёр қабулда 125 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Шунингдек, маҳалла раислари, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган шахслар, муқаддам судланган шахслар, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан, шу билан бирга оила ва никоҳ, уй-жой, мол-мулк, оммавий ҳуқуқий муносабатлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқаролар билан мулоқотлар ташкил этилди.

 

Фуқароларнинг назорат тартибидаги аризалари ҳам қабул қилинди. 91 фуқарога шикоят қилиш тартиби ва муддатлари, авф этиш бўйича мурожаат қилиш тартиби юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

photo_2019-04-07_15-22-00 (2).jpg

 

Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан Исмоилжон Оталиқов, Камронбек Қодиров ва 168-модданинг 2-қисми “б” банди билан Нурилло Ҳайдаровни айблаш ҳақидаги жиноят иши Фарғона юридик коллежида сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Судланувчиларнинг оилавий аҳволи, улар томонидан етказилган моддий зарар қопланганлиги ва ишдаги бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

 

Бундан ташқари, сайёр қабулларда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган 17 нафар фуқароларга оид материаллар Жиноят ишлари бўйича Фарғона ва Марғилон шаҳар ҳамда Фарғона туман судлари томонидан кўриб чиқилиб, ушбу фуқаролар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

 

photo_2019-04-07_15-22-00.jpg

 

Хусусан, Фарғона шаҳар Меҳрибонлик маҳалласида яшовчи Қ.Исроилова 2017 йилда қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш жиноятини содир этиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2018 йил 12 февралдаги ҳукми билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган. Сайёр қабул давомида Қ.Исроилова қилмишидан пушаймонлигини, жазодан ўзига тегишли хулоса чиқарганлигини билдириб, жазодан муддатидан олдин озод қилиш ҳақида мурожаат қилди. Унинг мурожаати юзасидан Фарғона шаҳар ички ишлар органлари пробация гуруҳи инспектори иштирокида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан мурожаат қилишнинг қонунда белгиланган тартиби ҳақида тушунтириш берилди. 

 

Шу куни Қ.Исроиловага оид материал Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, у томонидан жазо муддатини ўташ тартиби бузилмагани, ушбу даврда ҳеч қандай ҳуқуқбузарликлар содир этилмагани, яшаш жойидан ижобий тавсифлангани эътиборга олиниб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган 1 йилидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

 

photo_2019-04-07_15-22-01.jpg

 

Ўтказилган сайёр қабулларда “Фарзанд омонат” номли қисқа метражли видеофильм намойиш этилиб, юздан ортиқ фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, 2 та оилани яраштиришга эришилди.

 

Бу каби сайёр қабул Данғара туманидаги Халқ қабулхонасида ҳам бўлиб ўтди.

 

М.Сулаймонов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар