Гулистон шаҳридаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази кўмаги билан узоқ йиллар ҳеч қандай шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз яшаб келган 70 ёшли Зулфат Муҳаммедияновга фуқаролиги бўлмаган шахс мақоми расмийлаштирилди.
Энди у давлат хизматлари, ижтимоий ёрдам ҳамда тиббий хизматлардан тўлақонли фойдаланиш имкониятига эга.
2024 йил 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти томонидан ўтказилган сайёр қабулда фуқаро Севара Қурбонова ўзининг оғир ҳаётий аҳволда қолган тоғаси — Зулфат Муҳаммедияновга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мазкур мурожаат асосида “Инсон” марказининг ҳуқуқий масалалар бўйича эксперти томонидан Зулфат Муҳаммедияновнинг туғилганлик гувоҳномасини тиклаш учун Бошқирдистон Республикасига сўровнома юборилди. Шу билан бирга, у Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасига олиб борилиб, консул қабули учун электрон навбатга қўйилди. Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш жараёнида адлия ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда тегишли ҳуқуқий асослар шакллантирилди.
– У киши фақат шахсий эмас, балки ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлардан ҳам маҳрум бўлган эди, – дейди “Инсон” маркази ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт-маслаҳатчиси Ўлмас Жўрабоев. – Биз унинг шахсий маълумотларини тиклаб, Россиядаги туғилганлик гувоҳномасини расмийлаштириш ва Ўзбекистонда фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаш гувоҳномасини олиш ишларини амалга оширдик.
Фуқаролиги бўлмаган шахс мақоми берилгач, Зулфат Муҳаммедиянов нафақа, тиббий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди.
– Менга ҳаётимни қайтаришди. Бир пайтлар исмимни ҳеч қаерда ёзолмасдим. Энди эса ўз номим, ўз ҳуқуқларим бор, – дейди у самимий миннатдорлик билан.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |