Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Йўқдек яшаган инсонга мақом берилди

Гулистон шаҳридаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази кўмаги билан узоқ йиллар ҳеч қандай шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз яшаб келган 70 ёшли Зулфат Муҳаммедияновга фуқаролиги бўлмаган шахс мақоми расмийлаштирилди.

Энди у давлат хизматлари, ижтимоий ёрдам ҳамда тиббий хизматлардан тўлақонли фойдаланиш имкониятига эга.

2024 йил 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти томонидан ўтказилган сайёр қабулда фуқаро Севара Қурбонова ўзининг оғир ҳаётий аҳволда қолган тоғаси — Зулфат Муҳаммедияновга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат асосида “Инсон” марказининг ҳуқуқий масалалар бўйича эксперти томонидан Зулфат Муҳаммедияновнинг туғилганлик гувоҳномасини тиклаш учун Бошқирдистон Республикасига сўровнома юборилди. Шу билан бирга, у Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасига олиб борилиб, консул қабули учун электрон навбатга қўйилди. Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш жараёнида адлия ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда тегишли ҳуқуқий асослар шакллантирилди.

– У киши фақат шахсий эмас, балки ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлардан ҳам маҳрум бўлган эди, – дейди “Инсон” маркази ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт-маслаҳатчиси Ўлмас Жўрабоев. – Биз унинг шахсий маълумотларини тиклаб, Россиядаги туғилганлик гувоҳномасини расмийлаштириш ва Ўзбекистонда фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаш гувоҳномасини олиш ишларини амалга оширдик.

Фуқаролиги бўлмаган шахс мақоми берилгач, Зулфат Муҳаммедиянов нафақа, тиббий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Менга ҳаётимни қайтаришди. Бир пайтлар исмимни ҳеч қаерда ёзолмасдим. Энди эса ўз номим, ўз ҳуқуқларим бор, – дейди у самимий миннатдорлик билан.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалаларВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалаларВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар