Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилоят филиали ташаббуси билан Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институтида сайёр қабул ўтказилди.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хизматларидан фойдаланиш, давлат фуқаролик хизматига ишга кириш масалалари ҳамда давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муаммоларни кўриб чиқиш ва уларни жойида ҳал этиш мақсадида ташкил этилган сайёр қабул доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Дастлаб Давлат фуқаролик хизматчилари, давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагидаги номзодлар, вилоятдаги олий ўқув юртларининг битирувчи босқич талабалари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган бошқармалар вакиллари иштирокида мулоқот ўтказилди. Унда сўз олган Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилоят филиали раҳбари Муҳитдин Қўлдошев кейинги йилларда мамлакатимизда кадрлар соҳасини рақамлаштириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ишга киришнинг очиқ, шаффоф ва адолатли механизмини йўлга қўйиш, кадрларни танлаш, малакасини ошириш, захирага олиш ва юқори лавозимларга ўстириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.
Шунингдек, Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш учун шу жумладан, номзодларни очиқ мустақил танлов орқали саралаб олиш жараёнини комплекс ҳуқуқий тартибга солишни таъминловчи, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш самарадорлиги ва компетенциясини баҳоловчи мезонларни, уларнинг малакасини оширишга бўлган талаблар, “Халқчил давлат хизмати” тамойили асосида самарали механизмлар соҳага татбиқ этилаётганлиги қайд этилди.
Мутахассислар томонидан очиқ танлов асосида давлат хизматларига ишга киришда vacancy.argos.uz платформасидан фойдаланиш тартиблари ҳақида иштирокчиларга кенг тушунчалар берилди.
– Тадбирда иштирок этиб, давлат хизматлари ҳақида, айниқса, давлат хизматларига ишга жойлашиш бўйича кенг маълумотлар олдим, – дейди Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институтининг ипакчилик ва тутчилик йўналиши 4-босқич талабаси Темурмалик Иномжонов. – Ишга жойлашиш бўйича қулай ва шаффоф ушбу тизим битирувчи талабаларнинг ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашишига яқиндан ёрдам беради.
Шундан сўнг давлат фуқаролик хизматига ишга кириш масалалари бўйича Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилоят филиали, шунингдек, вилоят Қишлоқ хўжалиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ҳамда Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари мутасаддилари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Шунингдек, юқоридаги ташкилотлар вакиллари Андижон вилоятидаги олий ўқув юртлари битирувчи талабалари билан “Давлат хизматига очиқ йўл” шиори остида учрашув ва мулоқотлар ўтказди. Ана шу ташкилотлар фаолияти, улардаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди.
– Ушбу тадбирда битирувчиларга бошқарма ва туман, шаҳар бўлимларимиздаги мавжуд 22 та бўш иш ўрнини таклиф этдик, – дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси вилоят бошқармаси Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бош мутахассиси Дилноза Султонова. – Шу билан бирга, иштирокчиларга фаолиятимиз ҳақида кенг тушунчалар бердик, буклетлар тарқатдик.
Сайёр қабул ва мулоқотлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилардан батафсил жавоб олди. Бир гуруҳ талабалар таклиф этилган бўш иш ўринларида ишлаш истагини билдирди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |