2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким битирувчи талабалар билан мулоқот ўтказди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат университетининг битирувчи талабалари билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Учрашувда вилоят ҳокими кейинги йилларда мамлакатимизда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, ўқитишни халқаро талаблар даражасига олиб чиқиш, малакали мутахассислар тайёрлаш, талаба ёшларнинг ўқиб, пухта билим олиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун барча шароитлар яратиб берилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, битирувчи талабалар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини қайд этиб ўтди.

Ҳақиқатдан ҳам юртимизда ёшларнинг олий таълим олиши, малакали мутахассис бўлиб етишишларига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, олти йил аввал Андижон вилоятида 4 та олий ўқув юрти бўлиб, уларда 25 минг нафар талаба таҳсил олган бўлса, бугунги кунга келиб, вилоятда 7 та давлат, 5 та нодавлат, жами 11 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Уларда 62 минг нафардан зиёд талаба ўқимоқда. Талабаларнинг ўқиб, пухта билим олиши учун барча шароитлар яратилган.

Айни кунда Андижон давлат университетидаги мавжуд 8 та факультетда 66 та ихтисослик бўйича 8 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олади. Кундузги таълим йўналишида ўқиётган 6 минг 200 нафардан ортиқ талабанинг 1 минг 455 нафари битирувчилардир. 

– Андижонлик ёшлар кўплаб соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритмоқда, – деди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. –  Буларнинг барчаси Президентимиз томонидан мамлакатимиз тақдирини, халқимизнинг эртанги кунини белгилаб берадиган ёшларга яратилаётган имкониятлар, кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор самарасидир.

Мулоқотда битирувчи талабалар бандлигини таъминлаш, бу борадаги мавжуд имкониятлар, уларни ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш хусусида атрофлича сўз юритилди. Битирувчи талабаларнинг истиқболли лойиҳалари билан танишилди.

Мулоқот давомида битирувчи талабаларнинг ташаббус, муаммо, таклиф, фикр ва мулоҳазалари эшитилди. 

– Оилавий шароитимдан келиб чиқиб, вилоят ҳокими билан бўлиб ўтган аввалги мулоқотда ишга жойлашиш бўйича ёрдам беришини сўраган эдим, – дейди филология факультети битирувчиси Дилафзода Позилжонова. – Ҳокимимиз, университетимиз раҳбарияти кўмаги билан университет медиа марказига ишга жойлашдим. Натижада ўқиш билан бирга ишлаш, даромад топиш имконига эга бўлдим.  

Очиқ, самимий тарзда ўтган мулоқот давомида вилоят ҳокими битирувчи талабаларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарди. Шунингдек, битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр эканлигини билдирди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар