
Ғаллаорол тумани “Яшнаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш, хонадонларда паррандачилик, чорвачилик, қуёнчилик ва асаларичиликни ташкил этиш ва ривожлантириш борасида кўргазмали семинар ташкил этилди.
Унда Жиззах вилоят марказий банки масъул ходими, туман ИИБ бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосарлари, соҳа масъуллари, “маҳалла еттилиги” вакиллари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад “Бир маҳалла–бир маҳсулот” тамойили асосида вақтинча ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаб, аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш, чорва ва паррандачиликни ривожлантириш, оила бюджетини ошириш ва камбағалликни қисқартиришдир.
Шунингдек, иштирокчиларга хонадонларни кооперация усулида бириктириш ва етиштирилган маҳсулотни марказлашган ҳолда реализация қилиш, томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича субсидия, банк хизматлари ва имтиёзли кредитлар ажратиш тартиблари тўғрисида ҳам атрофлича тушунчалар берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |