Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Шаҳар ҳокими туғуруқ комплексида яратилган шароитларни ўрганди

Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев ҳудудлардаги ўрганишлари давомида Наманган шаҳар туғуруқ комплексида бўлди.

Ушбу тиббиёт муассасаси 230 ўринга мўлжалланган бўлиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.  

Шаҳар ҳокими туғуруқ комплекси атрофида жойлашган тадбиркорлик субъектлари биноларини кўркам ҳолатда ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича аниқ тавсиялар берилди.

Куз-қиш мавсумида туғуруқ комплексида иситиш тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш муҳимлиги ҳақида тушунтиришлар ўтказилди ва бу йўналишда зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Шу билан бирга, фуқароларга янада қулай шароитлар яратиш мақсадида қўшимча жойларни ташкил этиш, кириш йўлларини таъмирлаш ҳамда бошқа инфратузилмани яхшилаш лозимлиги қайд этилди.  

Шу куни шаҳар ҳокими Янги йўл маҳалласи фуқаролари билан мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида ўзини ўзи банд қилиш учун ажратилаётган имтиёзлар, тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, маҳалла фуқаролари томонидан кўтарилган бир қатор масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.  

Ушбу маҳалла фуқароси Акмал Дадахоновнинг хонадонда бир неча кун аввал кўнгилсиз ҳодиса рўй берган эди. Фалокат оқибатида уйнинг барча хоналари ва жиҳозлари ёниб кетган. Масъуллар жабрланган хонадонда бўлиб, зарарни бартараф этиш ва оиланинг яшаши учун тез фурсатда қулай шароитларни яратиш бўйича амалий ишга киришди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар