2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мўйноқда қарийб 27 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори билан Мўйноқ туманида 2019-2021 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қарийб 27 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу ҳужжат билан саноат соҳасига 33 та, хизмат кўрсатиш соҳасига 34 та ва қишлоқ хўжалиги соҳасига 8 та, жами 75 та лойиҳа жалб қилиниши назарда тутилган.

– Мўйноқда 3 йил ичида 26 триллион 974 миллиард 827 миллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Мўйноқда бизнес қиламан, инвестиция киритаман, деган тадбиркорлар кундан-кун кўпаймоқда, – дейди Мўйноқ тумани ҳокими Сайлаубай Данияров. – Ҳукумат қарорида назарда тутилган 75 та лойиҳа тадбиркорларнинг ўз маблағлари (338 миллиард 755 миллион сўм), тижорат банкларининг кредитлари (99 миллиард 672 миллион сўм) ҳамда хорижий инвестициялар ва кредитлар (3 миллиард 194 миллион АҚШ доллари) ҳисобидан амалга оширилади. Булардан энг йирик лойиҳалар сифатида “Global project capital” қўшма корхонаси томонидан амалга ошириладиган газни қайта ишлаш орқали полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини айтиш мумкин. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 16 триллион 600 миллиард сўм (ёки 2 миллиард доллар) бўлиб, уни амалга ошириш муддати 2020 йил март ойигача белгиланган. Яна бир йирик лойиҳа ушбу корхона томонидан туманимизда ташкил қилинадиган туризм комплекслари (меҳмонхона ва кўнгилочар дам олиш марказлари, савдо марказлари ва бошқалар)дир. Бу лойиҳаларни амалга оширишга жами 1 миллиард доллар жалб қилинади. Шунингдек, “Siemens“ қўшма корхонаси томонидан 150 миллион доллар эвазига 120 МВт. қувватга эга шамол электрогенератори қуриш режалаштирилган. Лойиҳа 2020 йил декабрь ойида ишга туширилади. 

Мазкур рақамлар Мўйноқнинг юртимиздаги йирик саноат шаҳарларидан бирига айланишини англатмоқда. 3 йилда туманда мисли кўрилмаган ишлар қилинади. Шу вақтга қадар чорва озуқаси сифатида фойдаланиб келинган ёки шунчаки ёқиб юборилган қамишдан қоғоз (целлюлоза) ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган иккита корхона барпо этилади. Нафақат мўйноқликларни, балки барча юртдошларимизни қувонтирган бу янгилик бир вақтлари минглаб кишиларни иш билан таъминлаб, дунёга донг таратган Мўйноқ балиқ-консерва заводининг қайта тикланиши бўлмоқда. “Мўйноқ аква саноат“ ДУК томонидан амалга ошириладиган ушбу лойиҳа 2019 йил охирида ишга туширилади. Ҳозир заводнинг қурилиш ишларига старт берилган. 

– Бу эл Мўйноқ тумани деб аталгани билан унинг марказини доимо шаҳар деб келганмиз, – дейди Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими кенгаши раиси Шарап Уснатдинов. – Чунки 1931 йил июнь ойида балиқчилик ва балиқчилик саноатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган туман кўп ўтмай саноатлашган, юртимизнинг Европага чиқадиган денгиз порти бор шаҳрига айланган эди. 1940 йили ишга туширилган балиқ-консерва заводи 1952 йилгача бевосита марказ тасарруфида эди. 1943 йилнинг октябрь ойида фронтга кўп миқдорда гўшт ва балиқ консерваси, тузланган балиқ жўнатилган. “Мўйноқ”, “Учсой”, “Урге”, “Қозоқдарё”, “Мойпоз” балиқ етиштириш ва қайта ишлаш заводлари пайдо бўлган. Бу комбинат денгиз қуришигача йилига 17 миллион донага яқин консерва чиқарарди. 

90-йилларга келиб Орол фожиаси туманнинг барча инфратузилмасини, денгизда балиғини, ерда деҳқончилигини бузиб юборди. Энди Оролдан учган тузли қум Марказий Осиё доирасидан чиқиб, бутун дунёга хавф туғдира бошлади... 

Ўтган асрнинг 30-йиллари мўйноқлик шоир Аяпберген Мусаев “Бу районнинг икки ёқдан қўли бор, деҳқонга ер, балиқчига кўли бор“, деб куйлаган эди. 

Мана, бугунга келиб Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида “Мўйноқнинг минг қўли пайдо бўлмоқда“, дейиш мумкин. Чунки бу ерда деҳқонга ер, балиқчига кўл аввалдан мавжуд бўлса, энди Оролнинг қуриган тубидан газ отилиб чиқмоқда, туризм ривожланмоқда, катта-катта корхоналар барпо этилмоқда. 

– 
Мўйноқнинг келажагини АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрига ўхшатаман, – дейди давом этиб Ш.Уснатдинов. – Лас-Вегас шаҳри ҳам Американинг Невада штатидаги Махова деган чўлистонда қурилган, энг қизиғи, ушбу шаҳарга ҳам 1931 йилда асос солинган. Мўйноқ ҳам бугун денгиз чекиниб кетганидан кейин саҳро қучоғида қолиб кетди. Келажакда бу шаҳар ҳам саҳро мўъжизаларининг бирига айланишига шубҳа йўқ. 


 

Е.Қаноатов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар