Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Суд-ҳуқуқ масалалари сайёр қабулда кўрилди

Жиззах вилояти судлари томонидан Жиззах шаҳар ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди. Унда жами 21 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Мурожаатлардан 12 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 9 та мурожаат ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди томонидан сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди. Жазо муддатини ўтаётган 7 нафар маҳкум инсонпарварлик тамойиллари асосида жазони ўташдан муддатидан аввал шартли равишда озод этилди. 

20 нафар фуқаронинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иши бўйича чиқарилган қарор устидан берган шикояти, 7 та вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ҳамда 10 та суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилиб, уларнинг барчаси қаноатлантирилди. 

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар