2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Энг олис қишлоқда сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Бўка туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Туманнинг энг олис ҳудудларидан бири – Равот қишлоғида ташкил этилган мулоқотда вилоят ва туман секторлари, бошқарма ва ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарлари, вилоят судлари раислари, мурожаатчи фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Барча даражадаги раҳбарларнинг энг чекка ҳудуд аҳолиси билан бевосита мулоқотга киришаётгани, уларга муносиб иш ва турмуш шароити яратиш борасида бор куч ва имкониятлар ишга солинаётгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, аҳолининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини юксалтириб, дунёқарашини тубдан ўзгартириш, яратувчанлик ва ташаббускорлигини оширишга замин яратаётир.

 

– “Мустақил Ўзбекистон“ фермерлар уюшмаси ҳудудида 5 та маҳалла мавжуд бўлиб, 10 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, – дейди “Катта Равот“ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эркин Исматов. – Жумладан, бизнинг маҳаллада қарийб 2 минг 900 нафар киши яшайди. Албатта, аҳолининг йўл, коммунал хизмат, таълим, тадбиркорлик ва фуқаролик ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолари бор. Қишлоғимиз туман марказидан анча олисда жойлашгани боис, ҳа деганда марказга бориб келишнинг имкони йўқ. Чекка қишлоқларда мана шундай муаммолар борлигини билиб, уларни ҳал этиш учун республика ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари келаётгани бизни беҳад қувонтирди.

 

Сайёр қабулда ҳар бир мурожаатчининг арзи-ҳоли диққат билан тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатларни ҳокимлик, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди. Аксарият мурожаатларда келтирилган қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этилди.

 

– Ўғлим “Шароф бобо Тоир ўғли“ фермер хўжалиги раҳбари, – дейди 74 ёшли Суюн бобо Шаропов. – Ёзда 2 тонна уруғлик картошка олиш бўйича шартнома тузди. Банк шартномага мувофиқ, 15 миллион сўмни уруғлик етказиб берувчи МЧЖга ўтказди. Кейин уруғни олиш учун МЧЖга бордик. Уруғи сифатсиз бўлгани учун олмадик. Муаммо шундаки, МЧЖдагилар хоҳласанг шу, деб пулимизни қайтариб бермаяпти. Банк эса йўқ картошка уруғи учун кредитига 18 фоиздан тўлов ҳисоблашда давом этмоқда. Хуллас, бормаган эшигим қолмади. Бугун эса мутасадди раҳбарлар қишлоғимизга ўзлари келди. Арзимни шахсан вилоят ҳокими эшитиб, ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Бунинг учун барча раҳбарларга, аввало, уларни биз каби чекка қишлоқ аҳолиси билан мулоқот қилиш, муаммоларига ечим топиш учун юборган давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдираман.

 

Аҳоли билан очиқ мулоқотлар мобайнида қишлоқ аҳолисининг 40 га яқин мурожаати тингланиб, маълум қисми жойида бартараф этилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш ёки вақт тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга вазифа белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

 

Сайёр қабул доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, малакали терапевт, ортопед, педиатр, УТТ шифокори, ЭКГ мутахассиси томонидан қишлоқ аҳолиси, айниқса, аёллар ва болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

Шунингдек, бўш иш ўринлари, арзонлаштирилган китоб ва озиқ-овқат савдо ярмаркалари ташкил этилди.

 

Сайёр қабулда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов иштирок этди.

 

Авазбек Худойқулов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар