Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Обод бўлаётган маҳаллаларда сайёр қабул ўтказилмоқда

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги Боғистон, Шўрчи туманидаги Бахштепа-1, Музработ туманидаги Яккатол, Олтинсой туманидаги Тўхтамиш маҳаллаларида “Обод хонадон —обод кўча —обод маҳалла” мезонлари жорий этилиб, кенг қамровли ободонлаштириш-қурилиш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун барча шароит яратилаётган мазкур маҳаллаларда халқ билан очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, одамларни қийнаётган муаммолар ҳам ўрганилмоқда. 

Президентимизнинг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдулҳаким Эшмуратов ва вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов Олтинсой туманидаги тоғли Тўхтамиш маҳалласида бўлиб, аҳоли учун сайёр қабул ўтказди.

Тумандаги секторлар раҳбарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар бошлиқлари иштирок этган очиқ мулоқотда Тўхтамиш ҳамда Соҳибкор маҳалларида яшайдиган аҳоли деҳқончилик учун оқова сув таъминотини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, уй-жойларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, томорқа ва лалми майдонлардан солиқ ундируви, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш каби масалаларни ўртага ташлади. 

—Юзма-юз мулоқот чоғида тушган мурожаатларнинг аксарияти маҳаллани янада обод ва файзли гўшага айлантиришга хизмат қилади, —дейди Президентимизнинг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдулҳаким Эшмуратов. —Бунинг учун ўртага ташланган ҳар бир мурожаатни тегишлилиги бўйича мутасаддилар билан атрофлича муҳокама этиб олдик. 

Очиқ мулоқотда мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилди. Шунингдек, айрим масалаларда ҳуқуқий маслаҳат берилди. Ечими вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича аниқ муддат белгиланиб, ижроси қатьий назоратга олинди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар