2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
1600 нафар оғир турмуш шароитидаги хотин-қиз уй-жой билан таъминланади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ҳар томонлама кўмак беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай тизимли ишлар самарасида мамлакат бўйича 47 минг нафарга яқин оғир турмуш шароитида яшаётган ва шундан 14 минг 600 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизлар аниқланиб, улар билан билан манзилли ишлар олиб борилган. Улардан 14 минг нафарига тиббий ёрдам кўрсатилган бўлса, 13 минг 500 нафарининг бандлиги таъминланган ва 22 минг нафарига моддий ёрдамлар берилган.

 

Шу билан бирга, юртимиз бўйича 3121 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган, уй-жойга муҳтож хотин-қиз уй-жой билан таъминланиб, 4 929 нафарига уй олишлари учун тавсиялар берилган.

 

– Бу каби эзгу ишларни давом эттириб, 2019 йилда 1600 нафар оғир турмуш шароитидаги аёлларни уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган, – деди Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова. – Шунингдек, республикамизнинг 200 та шаҳар ва туманида истиқомат қилаётган 1 минг 464 нафар уй-жойга муҳтож хотин-қизга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижроси бўйича уй-жой қурилиши учун 54 миллиард 581 миллион сўм миқдорида бошланғич 25 фоиз бадал тўлаб берилди.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА.​​

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар