2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Фарғонанинг ҳар бир маҳалласи обод бўлмоқда

Мамлакатимизда бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, ҳудудлардаги инфратузилмани такомиллаштириш борасида ўзига хос тизим яратилди. Натижада қисқа муддатларда қишлоқларнинг қиёфаси янгиланмоқда, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан муаммолар ижобий ечим топмоқда.

Узоққа бормайлик, Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги “Тегирмонбоши” маҳалласи фуқаролар йиғини бугун бунёдкорлик ишлари боис обод масканга айланди. Президентимизнинг топшириқлари асосида мазкур маҳалла танлаб олиниб, “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ишлари амалга оширилди.

Қарийб 130 йил тарихга эга бўлган Тегирмонбоши маҳалласига бугун барча ҳавас билан қарамоқда. 20 миллиарддан ортиқ маблағ ҳисобидан маҳалланинг инфратузилмаси яхшиланиб, аҳолининг яшаш тарзи ўзгарди. Маҳалладаги 335 та хонадоннинг ҳар бирига ислоҳотларнинг нафаси кириб борди, десак янглишмаймиз. Бу каби эзгу ишлар айни дамда бошқа ҳудудларда ҳам давом этаётган бўлиб, Қува, Қўштепа, Риштон ва Фурқат туманларидаги 4 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Аксарият маҳаллаларда кўчалар, ижтимоий соҳа объектлари ичимлик суви, электр таъминоти каби муҳим соҳалар йиллар давомида қаровсиз ва эътиборсиз қолиши натижасида ночор аҳволга келиб қолган. Бугун эса босқичма-босқич барчаси ҳал этилиб, одамлар учун муносиб турмуш шароити яратилмоқда. Фарғонада ҳам мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда. “Менинг маҳаллам” дея фахрланишга арзигулик масканлар кун сайин кўпаймоқда, улар одамларнинг дунёқарашини ўзгартирмоқда.

Қува туманининг “Қорақум”, Қўштепа туманининг “Шомирза”, Риштон туманининг “Пандигон” ва Фурқат туманининг “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғинларида иш қизғин бормоқда. Қарийб бир ярим ой давомида ушбу маҳаллаларда “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини ҳаётга татбиқ этиш, турли ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларни тадбиркорлик марказларига айлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилди.

4 та маҳаллада барча хонадон хатловдан ўтказилиб, ўрта ва оғир шароитда яшаётган 774 та хонадон аниқланди, бу хонадонлар капитал ёки қисман таъмирлаб берилди, ошхона, тандирхона, ювиниш хоналари қуриб берилди. Кўплаб хонадонларнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди. Шунингдек, маҳаллалардаги 36 та кўчада “Обод кўча” мезонларини жорий этишда 5,9 километр асфальт, 14,3 километр йўлга шағал ётқизилиб, 1 минг 775 метр квадрат пиёдалар йўлаги барпо этилди. 13,4 километр узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 20 та трансформатор таъмирланди, 439 та симёғоч устуни бетон устунларга алмаштирилди, 248 та янги қўшимча темир-бетон устун ўрнатилди. 28,5 километр узунликдаги янги ичимлик суви тармоқлари, шунингдек, оқова сув тармоғи тортилди. 9 та янги ичимлик суви иншооти ўрнатиш, 2 тасини таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 3 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди. 13 километр газ тармоғи таъмирланди, эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газ балонлари етказиб берилди.

Маҳаллаларда 250 нафардан зиёд ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди. Бунда Қува туманининг Қорақум маҳалласида атиргулчилик хўжалиги ташкил этилиши, ҳар бир маҳаллада ишсизларга тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлаши учун турли асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари етказиб берилгани, жами 60 нафар фуқарога 1 миллиард 366 миллион сўм кредит, 29 нафарга 212 миллион сўмлик субсидия олишига кўмаклашилгани муҳим аҳамият касб этди.

9 минг 116 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасига кўра, уларнинг 26 нафарига даволаниш учун ордер, 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 308 нафарига бепул дори-дармон воситалари олиб берилди. Ўтган қисқа давр мобайнида маҳаллаларда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ҳам ўтказилди.

Қува туманидаги “Қорақум” маҳалла фуқаролар йиғинида 1 минг 118 та хонадонда қарийб олти минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда. Бугун бу ерга келган киши кенг миқёсли ободонлаштириш ва бунёдкорликка гувоҳ бўлади. Қисқа вақт ичида ҳар бир хонадонга кирилиб, муаммолари ўрганилди. Ичимлик суви, электр-энергия, табиий таъминотини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда. Ички кўчаларга асфальт ётқизилмоқда. Маҳалла биноси мукаммал таъмирланди, 2-умумтаълим мактаби, 50, 55-мактабгача таълим ташкилоти, оилавий шифокорлик пунктида таъмирлаш ишлари бажарилди. Аҳолини ишли-даромадли қилиш учун ҳам бор куч-имконият ишга солиниб, ҳозирга қадар юздан ортиқ фуқаро иш билан таъминланди. Томорқалардан самарали фойдаланиш, хонадонларни обод қилиш, уй-рўзғор маданиятини ривожлантириш борасида турли тарғибот тадбирлари, кўргазмали семинарлар ўтказиляпти. Интеллектуал мусобақалар маҳалла ёшларининг билимини бойитаётган бўлса, уч авлод мулоқотлари авлодлар ўртасидаги маънавий риштани янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

– Рости, бу ишларни фақат орзу қилардик холос, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мирзаакбар Исмоилов. –Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида маҳалламиз обод, ҳар жиҳатдан намунавий ҳудудга айланмоқда. Шу билан аҳолини даромадли қилиш, бандлигини таъминлаш ҳам эътибордалиги барчамизни хурсанд қилмоқда. Атиргулчилик хўжалигининг ташкил этилгани эса юзлаб оилаларга катта имконият эшигини очмоқда. Томорқадан унумли фойдаланиш бўйича яхши тажрибалар оммалаштирилаяпти.

Вилоят секторлари, бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари иштирокида Қува туманининг Қорақум, Қўштепа туманининг Шомирза, Риштон туманининг Пандигон ва Фурқат туманининг Чиркай маҳалласида амалга оширилган ишларни қолган шаҳар ва туманларда танлаб олинган маҳаллаларда ҳаётга татбиқ этишга бағишланган амалий семинарлар бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу каби бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари тизимли давом этишини билдириб, Фарғонада оғир тоифадаги маҳалла қолмаслигини қайд этди. Шунингдек, маҳаллалардаги янги ижтимоий объектларнинг очилиш маросимлари ҳам ўтказилди.Ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокими билан мулоқотда хонадондан бошланган ободликдан ўз мамнуниятларини изҳор қилган аҳоли вакиллари халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғвор мақсад йўлида иш олиб бораётган давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар