2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Гулистон ҳақиқий гулистонга айланмоқда

Андижон вилоятидаги танлаб олинган тўртта – Қўрғонтепа туманидаги Қизилтўқай, Жалақудуқ туманидаги Қутлуғ, Бўстон туманидаги Меҳнатобод, Избоскан туманидаги Гулистон маҳаллаларида “Обод маҳалла – обод хонадон – обод кўча" дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу дастур асосида вилоят ҳокимлиги, республика ишчи гуруҳи, умуман, барча мутасадди ва масъул ташкилотлар вакиллари томонидан маҳаллаларда олиб бориладиган қурилиш, ободонлаштириш ҳамда тарғибот ишлари юзасидан режалар ишлаб чиқилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.  

Жумладан, ана шу ишлар натижасида Избоскан туманидаги Гулистон маҳалласи ҳақиқий гулистонга айланмоқда. Айни кунда мазкур маҳалладаги 756  хонадон, 1 минг 273 оила таркибида 3 минг 900 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2 минг 300 нафардан ортиғи хотин-қизлардир. Маҳалладаги ҳар бир кўча, хонадонда ободонлаштириш, шунингдек, табиий газ, ичимлик суви ҳамда электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бундан каттаю кичик беҳад хурсанд.  

Туман тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари, кўча бошилар, маҳалланинг "Оқила аёллар" ҳаракати фаоллари маҳалладаги ҳар бир хонадонга кирмоқда, улар билан суҳбатлар ўтказмоқда, саломатликларини текширмоқда. Бундан ташқари, аҳоли вакиллари иштирокида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, хонадонлар покизалиги ва озодалигини сақлаш, фуқароларнинг тиббий ва ҳуқуқий саводхонлиги юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.  

Маҳалладаги ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича ҳам ишлар белгиланган. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудуддаги 30-умумтаълим мактабида бўлиб, ушбу мактабни реконструкция қилиш, фаоллар залини таъмирлаш бўйича масъулларга топшириқлар берди. Мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари билан бўлган суҳбатда ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган 11-синф ўқувчилари Шоҳиста Козимжонова ва Фарзона Шуҳратовага универсал тикув машиналари топширди. Энди улар дарсдан кейин ўз хонадонида тикувчилик билан шуғулланиш, даромад топиш имконига эга бўлди.  

Умуман, маҳаллада дастур доирасида амалга ошириши белгиланган кенг кўламли ишлар қизғин давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар