Андижон вилоятидаги танлаб олинган тўртта – Қўрғонтепа туманидаги Қизилтўқай, Жалақудуқ туманидаги Қутлуғ, Бўстон туманидаги Меҳнатобод, Избоскан туманидаги Гулистон маҳаллаларида “Обод маҳалла – обод хонадон – обод кўча" дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу дастур асосида вилоят ҳокимлиги, республика ишчи гуруҳи, умуман, барча мутасадди ва масъул ташкилотлар вакиллари томонидан маҳаллаларда олиб бориладиган қурилиш, ободонлаштириш ҳамда тарғибот ишлари юзасидан режалар ишлаб чиқилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, ана шу ишлар натижасида Избоскан туманидаги Гулистон маҳалласи ҳақиқий гулистонга айланмоқда. Айни кунда мазкур маҳалладаги 756 хонадон, 1 минг 273 оила таркибида 3 минг 900 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2 минг 300 нафардан ортиғи хотин-қизлардир. Маҳалладаги ҳар бир кўча, хонадонда ободонлаштириш, шунингдек, табиий газ, ичимлик суви ҳамда электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бундан каттаю кичик беҳад хурсанд.
Туман тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари, кўча бошилар, маҳалланинг "Оқила аёллар" ҳаракати фаоллари маҳалладаги ҳар бир хонадонга кирмоқда, улар билан суҳбатлар ўтказмоқда, саломатликларини текширмоқда. Бундан ташқари, аҳоли вакиллари иштирокида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, хонадонлар покизалиги ва озодалигини сақлаш, фуқароларнинг тиббий ва ҳуқуқий саводхонлиги юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.
Маҳалладаги ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича ҳам ишлар белгиланган. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудуддаги 30-умумтаълим мактабида бўлиб, ушбу мактабни реконструкция қилиш, фаоллар залини таъмирлаш бўйича масъулларга топшириқлар берди. Мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари билан бўлган суҳбатда ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган 11-синф ўқувчилари Шоҳиста Козимжонова ва Фарзона Шуҳратовага универсал тикув машиналари топширди. Энди улар дарсдан кейин ўз хонадонида тикувчилик билан шуғулланиш, даромад топиш имконига эга бўлди.
Умуман, маҳаллада дастур доирасида амалга ошириши белгиланган кенг кўламли ишлар қизғин давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредит | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Пиллачилик | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш (таснифланадиган компенсациялар мустасно) | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |