Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Янги йилга янги уйлар билан​

Янги йил байрами арафасида Жиззах вилояти Бахмал туманида ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан 9 нафари янги уй билан таъминланди.

Тумандаги “Оқтош” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида қуриб битказилган икки қаватли янги уйга имконияти чекланган, эҳтиёжманд фуқароларнинг оилалари кўчиб кирди. Икки-уч хонали, барча қулайликка эга замонавий хонадонлар соҳибларининг қувончи чексиз.

 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси вакиллари, янги уй эгалари ва уларнинг яқинлари иштирок этди.

– Етти нафар фарзандимиз бор, – дейди янги уйлардан бирига кўчиб кирган Улбозор Исроилова. – Турмуш ўртоғим II гуруҳ ногирони. Уй қуриш ёки сотиб олишга имкониятимиз бўлмади. Ўз уйимиз бўлиши бизнинг ҳаётдаги энг катта орзуимиз эди. Яратганга шукр, давлатимизнинг эътибори билан бу орзуимиз ушалди. Янги йил арафасида янги уйли бўлганимиз биз учун қўшалоқ байрам бўлди.

Янги уйли бўлган имконияти чекланган фуқаролар ҳудуддаги корхона ва ташкилотларга касаначиликка, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштирилиб, оиласига доимий даромад манбаи ҳам яратиб берилди.

 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар