2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент топшириғи амалда: маҳаллалар обод, кўнгиллар шод бўлмоқда

Президентимиз жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Термиз шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириб, аҳоли учун қулай шароит яратиш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш учун мамлакатимизнинг жанубдаги дарвозасида йирик ҳажмдаги бунёдкорлик – ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, қиёфасини тубдан ўзгартирмоқда. Бунинг учун шаҳардаги 37 маҳалланинг ҳар бирига икки миллиард сўмдан маблағ ажратилган.  

Қадимий шаҳарда юз бераётган бу ўзгаришлар ёшу-кексага бир олам қувонч улашиб, уларнинг фахр туйғусини юксалтирмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил ислоҳотларга ишонч ҳиссини мустаҳкамлаб, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.  

–Яқин йилларда ҳам вилоят марказидаги маҳаллалар кўчалари ёзда чанг, қишда лой бўлиб қолар эди, – дейди Темир йўлчи маҳалласида яшайдиган меҳнат фахрийси Ҳамид Тошпўлатов. – Мана, бўлар экан-у, ўнқир-чўнқир ички кўчаларимизга бетон қоплама ётқизилиб, равон йўлаклар бунёд этилди. Эсимни таниганимдан буён тунда юрсангиз тошга суринадиган кўчаларимиз ўрнида теп-текис йўл қурилди. Энди ёзда ҳам, қишда ҳам бу кўчаларда бемалол ҳаракатланиш мумкин. Бундай шароитлардан биз ҳам, фарзандларимиз, навараларимиз ҳам беихтиёр қувонмоқда. Бир йўла турар-жой бинолари ҳам таъмирланиб, ҳудуд ободонлаштирилмоқда. Замонавий инфратузилма яратилаётир. Ахир, бундай эътибордан суюнмай бўладими?  

Маълумотларга кўра, айни пайтда шаҳардаги Маърифат, Мажнунтол, Шодлик, Шифокор, Боғишамол, Турон, Эски шаҳар, Абдураҳмон Жомий, Меҳробод, Сурхон соҳили, Тупроққўрғон каби маҳаллаларда бажарилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини якунлашга ҳозирлик кўрилмоқда. Кўп қаватли уйлар тубдан таъмирланиб, атрофи тартибга келтирилаётир. Бўш майдонларда яшил ҳудудлар яратиляпти. Ички йўллар таъмирланиб, пиёдалар йўлакчалари барпо этилмоқда. Мавжуд болалар майдончалари замонавий кўринишга келтирилиб, янгилари қурилмоқда.  

Боғзор – Термиз шаҳар марказидаги йирик маҳаллалардан бири. 1 минг 413 хонадонда 6 минг 480 га яқин аҳоли яшайди. 30 кўп қаватли ва 667 якка тартибдаги уй-жой мавжуд. Олтита мактабгача таълим ташкилоти, битта давлат ва битта хусусий шифохона бор.  

Маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган маблағ эвазига таъмирталаб 15 кўп қаватли уйда йирик ҳажмдаги қурилиш ишлари амалга оширилди. Турар жой биноларининг ташқи фасад қисми ва подъездлар ичкариси таъмирланди. Учта кўп қаватли уйнинг том қисми янгиланди. Ташландиқ аҳволга келиб қолган чиқиндихона ўрнида янги замонавий кўринишдаги чиқиндиларни қабул қилиш маскани қад ростлади. Иккита Warkaut майдончаси барпо этилиб, мавжуд болалар ўйингоҳларида жажжи болажонлар учун барча шароит яратилди.  

Инфратузилмаси янгиланган маҳаллада шунингдек, учта кўп қаватли уй олдида бетон қопламали автомобиллар тураргоҳи қурилди. Ташландиқ бўлиб турган ер майдонида аҳоли ҳордиқ чиқариб, сайр қиладиган янгича дизайндаги хиёбон бунёд этилиб, яшил маконга айлантирилди. 200 га яқин турли дарахт экилди. Маҳалла ҳудудида 550 метрдан ортиқ пиёдалар ва автомобил йўлига бетон қоплама ётқизилди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш учун 1 минг 276 метр масофага сув қувурлари тортилди.  

– Қисқа вақтда амалга оширилган қурилиш-ободонлаштириш юмушлари маҳалламиз қиёфасига янги кўриниш бағишлади, – дейди “Боғзор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Акмалжон Пардаев. – Чорак асрдан буён таъмирланмаган кўп қаватли уйлар ва атрофида аҳоли учун замонавий шароитлар яратилиб, турар–жой бинолари янги кўринишда бўй кўрсатди. Халқимиз инфратузилмаси янгиланган маҳалламизни фойдаланишга топшириш маросимини ҳам байрамона руҳда ўтказди. Кўрсатилаётган ғамхўрликлардан ёшу-қари бирдек беҳад мамнун эканини намоён этди. Бундай бунёдкорлик юмушларидан бир олам қувончга тўлган нуронийларимиз юрт тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб, дуога қўл очди. Бу ишларнинг барчаси аҳолининг муносиб турмуш кечириши ва ҳаётидан рози бўлиб яшашига хизмат қилаётгани аҳамиятлидир.  

Термиз шаҳридаги маҳаллаларда аҳолининг янада обод, фаровон яшаши учун қулай шароит яратишга йўналтирилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар