2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сенатор ислоҳотлар самараси билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев Бухоро вилоятига хизмат сафари давомида Ромитан ва Пешку туманларида ҳам бўлди.

Сенатор маҳаллалар ҳаёти, камбағалликни қисқартириш, одамлар мурожаатларини тезкор ва тизимли ҳал қилиш, ташаббускор тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмушини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ромитан туманида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг ижобий самараларини бераётир. Буни туманнинг маҳаллаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари мисолида ҳам кўриш мумкин.

- Ғазберон маҳалласида умумий узунлиги 3 минг 367 метр, Чандир маҳалласида 2 километрдан зиёд ички йўлларга асфальт ётқизилди, - дейди Халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгаши котибият мудири Раҳима Атоева. - Худди шу тартибдаги йўл таъмири туманнинг 28 та маҳалласида амалга оширилди. Умумий ҳисобда 100 километрга яқин ички йўллар таъмирдан чиқарилган. Айни кунда Чандирда яна 3 километр йўлга асфальт ётқизилмоқда. Бир томонда эса ижтимоий соҳа иншоотлари ва эҳтиёжманд аҳоли хонадонларини муқобил энергия манбалари, хусусан, қуёш панели, гидроколлектор - сув иситкич билан таъминлаш ишлари бошланган. Айнан Боғча маҳалласида 13 аҳоли хонадонига 41 киловатт соат қувватга эга, ҳудуддаги 7-сонли умумтаълим мактаби ва “Боғча” оилавий шифохона поликлиникасига жами 25 киловатга тенг қувватли қуёш паннеллари ўрнатилган.

Худди шундай, Ғаберон ва Чандир маҳаллаларида ўнга яқин аҳоли хонадонига муқобил энергия манбаи - қуёш панели ўрнатилган. Ҳар икки ҳудуддаги оилавий поликлиникалар, 23- ва 24-сонли мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, Боғчадаги 9-ва 10-сонли болалар боғчаларига, яна “Ғазберон” оилавий шифохона поликлиникасига муқобил электр энергияси манбаи ўрнатилди. Мазкур уч маҳалладаги умумтаълим мактаблари, болалар боғчалари, тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари эндиликда 200 литрли сув сиғимига эга гидроколлектор -сув иситкичлар билан ҳам таъминланмоқда.  

Туманлардаги ўрганишлари давомида Эркин Гадоев Чандир, Ғазберон ва Боғча маҳаллаларидаги йўл таъмири билан бирга аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа бино-иншоотларига муқобил энергия манбаларини ўрнатиш ишларини ҳам кўздан кечирди. Аҳоли вакиллари, тадбиркорлар, намунали томорқа ер эгалари, меҳнат жамоалари билан учрашди. Улар билан самимий суҳбатда бўлди. Фаолиятларида дуч келаётган ташвиш ва муаммолар билан қизиқди.

“Боғча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркор аёл Элмира Жалилова қўлида гулдай ҳунари бўла туриб уйда ўтирган, ишсиз аёллардан 12 нафарини бир цехга жамлаб тикув корхонаси очган. Бу артелда айни кунда маҳалладошларнинг буюртмаси асосида кўрпа-тўшак билан бирга миллий либослар ва болалар кийимлари тикилмоқда. Ҳар бир чеварнинг ўртача ойлик маоши 1,5 миллион сўм атрофида.

Тадбиркор аёлнинг иш бошлаганига ҳадемай икки йил бўлади. Дастлаб “Халқ банки” туман бўлимидан олинган 30 миллион сўм кредит эвазига тикув машиналари харид қилган ишбилармон бугунга келиб 14 чеварни доимий иш билан банд қилди.

“Боғча” маҳалла фуқаролар йиғини, Гараншо қишлоғида яшовчи Элдор ва Сардор Тошпўлатовлар Ромитан маиший хизмат касб-ҳунар коллежини тамомлаганларидан сўнг даромадли иш қидириб анча овора бўлди. Хонадон соҳиби Дилмурод ака фарзандларини ёнига олиб товуқ боқишга киришди. Бир неча ойлик меҳнатдан сўнг яхшигина даромад ҳам олинди. Парранда сони 500 тага етказилди. Шу билан бирга, ҳовли этагидаги 5 сотихли экин ерида иссиқхона барпо қилишди. Помидор, бодринг етиштирилди. Бугунга келиб эса ака-ука навбатдаги бизнес ғояни амалга оширмоқда. Бу қурилиш тармоғида урфга кирган йўлак плиткалари, безакли-пардозбоп кошинлар - “брусчатка” ишлаб чиқариш лойиҳаси.

- “Монтана”, “Арабика”, “Самарқанд гули”, “Алия”, “Султан” ва яна бошқа қирққа яқин тур ва кўринишдаги пардозли ғиштларни кўрганда кўз қувнайди, -дейди Элдор Тошпўлатов. - Аҳоли яшаш жойлари, турли идора ва ташкилотлар, муассасаларни безатишда турфа “брустчатка”лардан кенг фойдаланилаётгани бизни ҳам бефарқ қолдирмаган. Шу йўналишдаги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун шахсий жамғармамиздан дастлабки босқичда 150 миллион сўм, кейин яна шунча маблағ сарфлаб зарур технологияни харид қилиб келтириб ўрнатдик. 2021 йил ёз ойларидан бошлаб кунига 50 метр квадрат ҳажмда пардозли кошин ишлаб чиқардик. Ҳозирда эса турли ўлчамда кунига 70 квадрат метргача плитка ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз. Укам Сардор билан бирга 3 нафар йигитни ишга ёллаганмиз.

Худди шу каби янгиланишларни Пешку туманида ҳам кўриш мумкин. Давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Пешку туманидаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳам янги бинода фаолият бошлаган эди. Тадбиркор бинокор Олим Аҳмедов раҳбарлик қилаётган “Орифжон Дамирбек савдо” МЧЖ жамоасининг вилоятдаги лойиҳалар, қурилиш ишларида ўз ўрни бор. Қурилиш-пудрат корхонаси миришкорлари ўтган йили бошидан “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида лойиҳалаштирилган замонавий кўп қаватли турар жой биносини қуриб фойдаланишга топширди. Бу ерда 30 оила яшамоқда.

Бундан ташқари, шу кеча-кундузда ҳудудда яшовчи ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг 58 таси айнан “Навбаҳор” да қурилган икки ва уч хонали шинам уйларга эга бўлди. Улардан 12 таси, яъни оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар бевосита туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси қўллаб-қуватлаши туфайли ана шундай имтиёздан фойдаланди. Лойиҳа амалиёти учун “Агробанк” туман филиалидан 4 миллиард сўм сармоя кредит маблағи сифатида расмийлаштирилган. Қолаверса, шу ҳудудда иккита 4 қаватли шинам турар жой билан бирга 10 та икки сотихли коттеж ҳам ўз эгаларига топширилган.

Сенатор Навбаҳор маҳалласидаги янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш самарадорлигига алоҳида эътибор қаратди. Шундан сўнг қишлоқда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошираётган замонавий “TJS - MED” хусусий клиникаси фаолияти билан танишилди. Мазкур клиникада яратилган шароит, иш ўринлари, имкониятлар юқори баҳоланди. Мазкур хусусий тиббиёт муассасаси раҳбари Т.Сайидовга фаолиятини янада кенгайтириш тавсия этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар