Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулҳумор Хидирова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Нигора Тошқулова, Шеробод тумани ҳокими ўринбосари Адолат Боймуродова ҳудуддаги оилалар турмуш шароитини ўрганиб, фуқаролар муаммоларини тинглади.

Ишчи гуруҳ тумандаги Чуқуркўл маҳалласидаги ётоқли беморлар ҳамда оғир турмуш шароитида яшаб келаётган хотин-қизлар ҳолидан хабар олиб,  уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди. Бундан ташқари жами 4 нафар, яъни 2 нафар боқувчисини йўқотган хотин-қизга тикув машинаси ва 2 нафарига пишириш печи берилди.  

Шунингдек, масъуллар маҳалладаги низоли оилалар билан мулоқот қилиб, оиладаги мавжуд муаммони ҳал этиш ва оилаларни яраштириш чораларини кўрди.  

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, тумандаги 5 нафар эҳтиёжманд оила хотин-қизларига олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар