2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вилоят ҳокими Президент табриги ва пул мукофотларини уруш фахрийларига топширди

9 май – Хотира ва кадрлаш куни муносабати билан Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов уруш фахрийларига Президентимиз табриги ва пул мукофотини етказди.

Олот тумани Ёш ботир маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ҳожимурот ота Бектошев бу йил 97 баҳорни қарши олди. 1926 йилда туғилган отахон урушда ўқчи полкда хизмат қилган. Польша ва Латвияни озод этишда қатнашган. Ҳарбий хизматдан сўнг Олот туманидаги 1-умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 7 нафар фарзанднинг отаси, 40 невара, 30 чеваранинг севимли бобоси бугунги кунда яқинларининг ардоғида, ҳар бир ўтган кунига шукроналар келтириб, фаровон яшамоқда.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” ги фармони асосида мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Мазкур фармон асосида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бири 18 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланмоқда.
Ҳожимурот ота Бектошевнинг қалби чексиз қувончга тўлди. Шинамгина ҳовлиси маҳалладошлари, фарзандлари ва неваралари билан гавжум бўлди. Вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари Ҳожимурот отанинг файзли хонадонида бўлди. Учрашувда Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. 18 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва байрам совғалари топширилди. Президентимиз номидан тақдим этилган олтин суви юритилган “Шердор” соати эса уруш фахрийларига бўлган чексиз ҳурмат рамзи бўлди.
Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси томонидан ҳам моддий рағбатлантирилди. Бундан ташқари, уруш фахрийсига вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят Кенгаши ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳам эҳтиром кўрсатилди. Байрамона руҳда кечган тадбирда она – юрт, тинчлик, мустақилликни улуғловчи шеър, куй – қўшиқлар янгради. Жанубий-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари Бухоро гарнизони ҳарбий хизматчиларининг тарғибот жамоаси ҳам бу хонадонда бўлиб, иззат-икром кўрсатди. Отахон элу юртнинг ҳурмат-эҳтиромидан миннатдор эканини айтиб, дуога қўл очди, Ватанимизга тинчлик-омонлик, фаровонлик тилади.
– Аллоҳга беҳисоб шукр, – дейди Ҳожимурот ота. – Пешонамизда мана шундай ёруғ кунларни кўриш ҳам ёзилган экан. Бугун бениҳоя бахтлиман. Доимо юртимизнинг тинчлигини ўйлаётган, фарзандларимизнинг бахтли, саодатли ҳаёт кечириши йўлида фидойилик кўрсатаётган Президентимизга минг раҳмат. Уруш қатнашчиларига берилаётган бундай эътибор ва эҳтиромдан бошим кўкка етди. Юртимиз тинч, фаровон бўлсин.

— Менга армияга чақирув қоғози келганида 1943 йил эди, – дейди Пешкў тумани Талисобун маҳалласида яшовчи уруш фахрийси Назар ота Шеров. — Мактабнинг битирувчи синфида ўқирдим. “Военком” деганлари гапни қисқа қилди. Бўй – бастимга қараб “Армияга борасан”, деди. Йўл тараддудини кўрдим. Бир гуруҳ йигитлар қатори Когон темир йўл вокзали орқали армияга жўнадим. Уч бор яраландим. Ғалабани Германияда қарши олдим. Тақдирни қарангки, бизни ҳарбий хизматни давом эттиргани шу ерда олиб қолишди. Натижада 1949 йилга қадар олмон юртида бўлдим. Кейин эса командиримиз бизга уйга қайтишга рухсат берилганини айтиб, совға – салом билан кузатиб қўйди. Совғалар орасида энг қадрлиси нон, турли егуликлар эди.
Назар ота ҳозир 98 ёшда. У Иккинчи жаҳон урушининг Пешкў туманида ҳаёт бўлган ягона вакили саналади. У бир умр муаллимлик қилди. Турмуш ўртоғи Норжон момо билан тўққиз қиз, бир ўғилни тарбиялади. Вояга етказди. Ҳозир 200 дан зиёд невара, эвара, чевараси бор. Мабодо, бирваракайига келишса, отанинг ҳовлисига сиғмай қолишлари тайин. Фақат оёғидаги жароҳатлар туфайли кейинги пайтда юра олмай қолгани чатоқ бўлди. Аммо уни оиласидагилар, қўни – қўшнилар, маҳалладошлар, давлат ва жамоат ташкилотлари ёлғизлатиб қўйгани йўқ. Отахон эл – юрт эъзозида.
Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари Назар ота Шеровнинг хонадонида ҳам бўлди. Ботир Зарипов уруш ва меҳнат фахрийсига Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Отахонга 18 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни топширди. Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар томонидан ҳам алоҳида рағбатлантирилди.
– Дунёда ҳеч бир нарса тинчликнинг ўрнини боса олмайди, – дейди отахон. – Урушнинг даҳшатинику айтмай қўя қолай. Дастлабки жангдаёқ оёғимдан яраланганман. Аммо мени бу эмас, ён – атрофимда қуролдошларимнинг юзтубан йиқилиб, ҳаётдан кўз юмгани даҳшатга солган. Бу манзара ҳали – ҳануз тушларимга кириб, безовта қилиб чиқади. Шу манзара юрагимдаги битмас жароҳат бўлиб қолди. Яратганга шукр, юртимиз тинч, ҳаётимиз осуда. Қишлоқларимиз обод. Бозорлар тўкин. Мактабу лицей, олий ўқув юртларида ўқиётган невара чевараларимга доим “Бу кунларнинг қадрига етинг, болаларим” дейман. Ахир, шундай тинч ва фаровон кунларга етмоқ айтишгагина осон.
Шу куни мутасаддилар Бухоро тумани “Туркон” маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 101 ёшли Файзулло Ҳожиев, Бухоро шаҳри Шофиркон кўчасида яшовчи уруш фахрийси, 96 ёшли Норбой Қаршиев, Чашмайи Аюб кўчасида яшовчи 98 ёшли Аҳмад Муҳсинов, “Ширбудин” маҳалласида яшовчи 94 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рейда Ресутова, “Ширбудин” кўчасида яшовчи Катизе Менсеитова хонадонида ҳам бўлишди.

Учрашувларда фахрийлар оғир уруш йиллари ва қаҳатчилик давридаги халқимиз матонати, сабр-тоқати, эртанги ёруғ кунларга бўлган қатъий ишончи орзиқиб кутилган ғалабани яқинлаштирганини, ўт-оловли жанггоҳларда кўплаб бухоролик жангчилар ўз жонини фидо қилганини таъкидлашди.
Вилоят раҳбари уруш фахрийларини самимий табриклади. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди. Улар кўрсатган жасоратни халқимиз асло унутмаслигини, яна кўп йиллар роҳат-фароғатда яшашларини тилади. Ўз навбатида уруш фахрийлари ҳам бугунги дориломон замонда уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган чексиз ғамхўрликдан ниҳоятда мамнун эканлигини билдирди.Қолаверса, фахрийлар юртимиз тинчлиги, эзгу ниятларимиз ижобати, фарзандларимиз бахту камолини сўраб дуо қилишди. 

Маьлумот учун, айни кунда Бухоро вилоятида яшаётган Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари 7 нафарни ташкил этади. Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар