2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қисқа муддатда 192 хонадонли 8 та замонавий уй қад ростлади

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани марказида 8 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят, туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, фахрийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тўрақўрғон туманида ҳам охирги икки йилда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, туман марказидан ўтган сой соҳилида барпо этилган Исҳоқхон Тўра Ибрат мемориал-ёдгорлик мажмуаси бугун вилоятнинг энг кўркам, йирик маънавий-маърифий, ижтимоий аҳамиятга эга масканларидан бирига айланди. 

 

3.jpg

 

Сойнинг бошқа соҳилида давлатимиз раҳбари тавсиялари асосида замонавий инфратузилма объектлари, супермаркет ва бошқа савдо, маиший хизмат иншоотлари, кам таъминланган оилалар учун кўп қаватли арзон уйлар қад ростлади. Қисқа муддатда бу ерда “Равнақ”, “Қурувчи”, “Калистро”, “Сардорбек Арслонбек транс”, “Баркамол таъмир бутлаш”, “Қосимон қурилиш савдо” каби ўнлаб қурилиш корхоналари томонидан умумий қиймати 20 миллиард сўмликдан зиёд қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, ҳар бири 192 та хонадонга мўлжалланган 8 та кўп қаватли уй бунёд этилди. 

 

Тадбирда янги хонадонлар калити эгаларига топширилди. 

 

– Замонавий уйларда айниқса, биз каби ногирон инсонлар учун қулайликлар яратилгани қувонарлидир, – дейди “Жасорат” медали соҳибаси Ф.Шерматова. – Мен энди аравачада ҳам уйнинг барча хоналарида бемалол ҳаракатлана оламан, ошхонада қийинчиликсиз ўзим овқат тайёрлай оламан. Уй имтиёзли равишда берилди. Бунинг учун Президентимиздан беҳад миннатдормиз. 

 

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди. 

 

8.jpg

 

23.jpg

 

 

Акромжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар