Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Президент топшириғи амалда: ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларга уй берилмоқда

Фарғона шаҳрида 6 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар ўз уйларига эга бўлди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров уларга ажратилган хонадонларнинг калитларини топширди.

Мамлакатимизда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтган йили вилоятда 18 ёшга тўлган 29 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга кўп квартирали уй-жойлардан квартира тақдим этилган бўлса, бу йил 17 нафар йигит-қиз таъмирланган ва тўла жиҳозланган уй-жойлар эгасига айланмоқда. Ушбу мақсад учун Президентимиз кўрсатмаси билан республика бюджети маблағларидан 2 миллиард 412 миллион сўм уй-жойлар сотиб олишга ажратилган бўлса, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан маблағ сарфланди.

Фарғона шаҳрида 6 нафар ёшлар – Эрика Рибалко, Алина Кабилова, Мадина Атаева, Нозимахон Эргашева, Акбархон Каримов ва Умид Шерматов ўз номларига расмийлаштирилган квартиралар калитларини вилоят ҳокими қўлидан қабул қилиб олди. Уларнинг барчаси доимий иш ўрнига ҳам эга бўлди.

Жорий йил якунига қадар вилоятда яна 11 нафар – Марғилонда 6 нафар, Ўзбекистон туманида 2 нафар, Фурқат туманида 2 нафар ва Бувайда туманида 1 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар уй-жой билан таъминланади. Вилоят ҳокими билан мулоқотда бўлган ёшлар Президентимизга миннатдорлик билдириб, келажакда эл-юртга садоқат билан хизмат қиладиган инсонлар бўлишга ваъда берди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар