Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
20 йил давомида ҳал этилмаган муаммо ечимини топди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Зомин туманида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда 25 нафар фуқарога ўзбошимчалик билан қурилган ўз уй-жойига мулк эгалигини тасдиқловчи кадастр ҳужжатлари, турли сабаблар билан туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ололмаган 20 нафар болага гувоҳномалар топширилди.

 

– Ўзим яшаб келаётган уйимга мулк эгалиги ҳақида ҳужжат олиш учун идорама-идора юришдан чарчаб, охири бу ишнинг ҳал бўлишига ишонмай қўйган эдим, – дейди “Халқабод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Жумагул Қаршибоева. – Давлат хизмати марказидагилар ёрдами билан 20 йилдан буён ҳал этилмаган бу иш бир неча кунда ҳал этиб берилганидан миннатдорман.

 

Президентимизнинг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги фармони асосида ўтказилаётган бир марталик умумдавлат акциясида йиллар давомида ечилмай келаётган муаммолар ҳал этилганидан Ж.Қаршибоева каби мамнун бўлаётганлар кўп.

 

10.JPG

 

12.JPG

 

Давлат хизматлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси маълумотига кўра, вилоятда кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ҳозиргача 1 минг 719 ариза ўрганиб чиқилган, ноқонуний қурилган турар жойлар қонунийлаштириб берилган. Биргина Зомин туманида ушбу акция бошлангандан буён 186 мурожаат ҳал этилган.

 

Эндиликда туғилганлик, ўлим далолатномаларини қайд этиш ва бу ҳужжатларни расмийлаштириб бериш ҳам давлат хизматлари марказлари томонидан бажарилаётир.

 

Ўрганишлар давомида Зарафшон Шоматов, Хайриллоҳ Нарзиқулов туғилганлик ҳақида гувоҳномага эга бўлмагани туфайли ҳатто мактабга ҳам қабул қилинмагани, ҳалигача ўқиш-ёзишни билмаслиги аниқланди. Сайёр қабулда уларга туғилганлик ҳақида гувоҳномалар топширилди.

 

Қабулда давлат хизматлари марказлари мутахассислари, ҳуқуқшунослар аҳолига давлатимиз томонидан қулайлик яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди.

 

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар