
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Чиноз туманидаги “Эшонобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Қабулга келган аҳоли таълимга оид муаммо ва таклифларини билдирди.
Хусусан, Чиноздаги 9-умумтаълим мактабини капитал таъмирлаш 2023 йилги Инвестиция дастурига киритиладиган бўлди. Шу каби фуқароларнинг мурожаатлари асосида бошқа жойлардаги 44-, 41-, 34-, 37-, 40-, 29-, 30- умумтаълим мактабларига ҳам келгуси йилларда спорт заллари қуриш маҳаллий ҳокимликлар билан бирга ҳал этиладиган бўлди.
Жорий йилда мактабларда шароитларни яхшилаш учун қарийб 800 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириляпти. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида мактабларнинг моддий-техник базаси яхшиланмоқда. Бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилади. Қабулда йўлланган 8 та масала жойига чиқиб ўрганилганидан сўнг, аниқ ечими таклиф этилади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |