2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Дастур Янгиер қиёфасини ўзгартирдими?

Янгиер бир вақтлар нафақат Сирдарё вилояти, балки республикамизда иқтисодий жиҳатдан ривожланган шаҳар сифатида донг таратган. Аммо шаҳарнинг ўша шуҳрати 40-50 йиллар илгари пасая бошлагани ҳам бор гап.

Президентимиз томонидан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ, кейинги икки йилда шаҳарда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Янгиер шаҳри бутунлай ўзгарди, ўзгача чирой очди. 

Бир қатор маъмурий, ижтимоий, маиший, савдо иншоотлари, аҳоли турар жойлари, ишлаб чиқариш корхоналари, мактабгача таълим муассасалари, истироҳат боғи, текис ва равон кўчалар барпо этилди. 

Янгиер шаҳридаги Темур Малик ва Наврўзобод маҳаллалари “Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси“ ишлаб чиқилган. 

Хизмат сафаримизни шаҳар ҳокими секторига қарашли Темур Малик маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишдан бошладик. 

“Темур Малик“ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 37 кўп қаватли ва 690 якка тартибдаги уйларда 4 минг 300 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. “Обод маҳалла” дастури доирасида маҳаллада 20 миллиард 927 миллион сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. 

– “Йўл харитаси“га мувофиқ, Темур Малик маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилган 37 бино бузилди, 1 минг 100 кубометрга яқин қурилиш, саноат ва маиший чиқиндилар тегишли ҳудудга чиқарилди, – дейди шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Дилшод Азимов. – 27 миллион 200 минг сўм маблағ эвазига маҳалла аркаси ўрнатилди. 13-мактабгача таълим муассасасида амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда. Ҳар бир кўп қаватли уй ҳовлисида болалар майдончаси барпо этилаётир. Уйларнинг олд ва ён қисми ҳамда пиёдалар йўлакчалари таъмирланиб, уй рақамлари ўрнатилмоқда. Маҳалладаги 35 кўп қаватли уйнинг ташқи фасади, кириш йўлаги таъмирланди. Кириш йўлагига темир эшиклар қўйилиб, уларга кодли қулфлар ўрнатилди. 

Маълумотларга кўра, Янгиер шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан 1 минг 200 метр электр тармоғи симлари замонавийсига алмаштирилган. 2,4 километр эски электр тармоғи ўрнига янги тармоқ тортилиб, 51 бетон устун ўрнатилган. 2 дона трансформатор мукаммал таъмирланиб, 1 дона янги трансформатор ўрнатилган. 

Сафаримиз давомида маҳалла ҳудудидаги 1 километрдан ортиқ газ қувурлари жорий таъмирлангани ва тўлиқ бўялганига гувоҳ бўлдик. 

Маҳаллий тадбиркор Масариддин Раҳмонов томонидан қурилган очиқ сузиш ҳавзасига ўзининг 1 миллиард сўм маблағи ва 400 миллион сўм банк кредити сарфланган. 

– Шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг 45 нафар ишчи-ходими ва маҳалламиз фаоллари билан биргаликда 8 минг 600 квадрат метр майдонни бегона ўтлардан, 3 минг 500 погон метр ирригация тизимини чиқиндилардан тозаладик, – дейди “Темур Малик“ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Козим Жалилов. – Пиёдалар йўлакчаси бўйлаб янги дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилмоқда. Шу кунга қадар бу ерда “Обод маҳалла“ дастури ижроси доирасида 3 миллиард 487 миллион 600 минг сўмлик ишлар амалга оширилди. 

Мирзачўл бағридаги йирик шаҳарлардан бири – Янгиерга ижодий сафаримиз чоғида Темур Малик маҳалласида ҳали кўп иш бажарилиши лозимлигига гувоҳ бўлдик. 

Тўғри, шаҳарда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. Эришилган ютуқлар ўзимизники, улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бироқ, шаҳар аҳлининг фаровонлиги учун буларни етарли, деб бўлмайди. 


 

А.Қаюмов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар