
Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиевнинг навбатдаги сайёр қабули 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этди.
Ҳокимлик Ахборот хизмати раҳбари Шоҳсултон Тўхтаматовнинг қайд этишича, қабул давомида 120 нафардан ортиқ фуқаронинг турли масалаларга доир мурожаатлари тингланди ва уларнинг барчаси тегишли тартибда рўйхатга олинди.
– Аксарият мурожаатларга ҳуқуқий тушунча ва маслаҳат берилган бўлса, муддат талаб этиладиган мурожаатлар ижро учун мутасаддиларга бириктирилди, – дейди Ш.Тўхтаматов. – Хусусан, уй-жой ҳамда болалар нафақасини олиш масаласи билан келган бир гуруҳ фуқароларга ҳуқуқий тушунча берилди.
Шунингдек, сайёр қабулда Қизилтепа МФЙ Гулистон кўчаси 10-уйда яшовчи 70 ёшли Шоҳринисо ая Қазақованинг фарзанди онаси учун ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилди. Мурожаат шу ерда ижобий ҳал этилиб, ногиронлик аравачаси топширилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |