2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Нуронийлар тажрибасини ёшлар келажаги учун боғча ёшиданоқ қўллаш керак

Халқона қадриятлар, каттага ҳурмат, кичикка иззат кўрсатиш ва ўзаро оқибатли муносабатлар воситасида фаровон турмушга эришиш – бугун фаолият бошлаган янги тузилманинг асосий тамойили десак, тўғри бўлади.

Ана шу мақсадда Жиззах вилоятида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан тизимли тадбирлар ташкил этилмоқда. 

Фориш туманидаги Илонли қишлоғида истиқомат қилувчи Қобил бобо Олқоров бу йил 85 ёшни қарши олади. Ўтган асрнинг айни қаҳатчилик йилларида туғилиб, умри таёқ ушлаб, туёқ орқасида ўтган Қобил бобо йигитлик чоғидаёқ чорвадор бўлиб ном чиқарган, элда азизлик мартабасига эришган. 

44 ёшида «Меҳнат қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган. Қаричиликнинг нуқси юз-кўзда билинса-да, Қобил бобо бир вақтлар айни қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим олгани, онгли умрини заҳматли меҳнат билан ўтганидан асло армон қилмайди, аксинча, ҳаётий мисоллар воситасида буни ёшларга тушунтириб беришдан асло чарчамайди. Зотан, 10 фарзандни оқ ювиб оқ тараган. 80 дан зиёд невара-эвараларнинг бобоси бўлган Қобил бобонинг ҳаёт ҳақиқати бугунги авлод учун ўрнак, истиқбол қадамларига мустаҳкам замин.

Қобил бобо сингари инсонлар – оилаларимизнинг бебаҳо давлати, юртимизнинг файзи шукуҳи. Нуронийлар тажрибасини ёшлар тарбияси учун боғча ёшиданоқ қўллаш, уларга тўғри йўл кўрсатишимиз керак. Айни мана шу мантиққа асосланган маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими ёшлар ҳаётининг барча босқичларини қамраб олган. 

Нуроний отахон-онахонлар ва ёшлар суҳбати Жиззах чўлларини ўзлаштириш жараёнлари, Мустақиллигимизнинг илк йилларидаги қийинчиликлар, бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизда инсон манфаатларини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида бўлди. 

Фикр бир жойдан чиқса, ҳамжиҳат бўлинса, оғирликлар ортда қолади. Ҳудуд тараққиётида барометр бўладиган маҳалла ҳаёти, Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласи мисолида айтганда, раис бошчилигида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, профилактика нозири ҳамда хотин-қизлар фаолининг ўзаро ҳамфикр иш олиб боришлари билан белгиланади. 

ЕЧИМИНИ КУТАЁТГАН МАСАЛАЛАР

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, жойларда амалга оширилган ишлар баробарида фуқароларни ташвишга солаётган ва ечимини кутиб турган масалалар етарли. Мисол учун, Дўстлик туманидаги 63 та кўпқаватли уйларда 888 та, 23 та эски барак уйларда 140 хонадон истиқомат қиладиган «Чинобод» маҳалласи аҳолиси билан мулоқотларда кўпқаватли уйлар атрофидаги инфратузилма объектлари қурилиши ниҳоясига етказилмаганлиги аён бўлди. Қарс икки қўлдан чиқсагина, аҳоли кайфиятидаги боқимандалик, эътиборсизлик кайфияти йўқолсагина, ташаббуслар самарадор бўлади.

Комплекс тадбирлар доирасида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошчилигидаги тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Арнасой туманидаги Чинобод ва Бобур номли, Зарбдордаги Андижон номли қишлоқлар каби марказдан олис ва энг чекка, шароити нисбатан оғир 16 та аҳоли яшаш манзилида ўтказган ўрганишлари давомида фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиниб, аниқланган 200 дан зиёд ижтимоий муаммоларга ечим белгиланди.

Ҳаёт ва турмуш муаммолари ечимига қаратилган ана шундай ишлар Сирдарё вилоятида ҳам татбиқ этилмоқда. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятидаги ўткир муаммолар аниқланган 20 дан зиёд олис ҳудудларида бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказди.

Одамлар кўз ўнгида турмуш учун салбий таъсирга эга ҳолатларни тезда бартараф этишнинг аниқ муддатлари белгиланди. Мисол учун Сардоба туманининг марказдан узоқ «Файзлиобод» маҳалласига элтувчи тузукроқ йўлнинг ўзи йўқ, электр таъминоти эса лўнда айтганда, таъмирталаб, яъни электр таъминоти устунлари алмаштирилиши, юқори кучланиш талаб этиладиган жойлардаги кам қувватли нимстанциялар алмаштирилиши керак. Бу ишлар маҳалла масъуллари ва Президент халқ қабулхоналари назорати остида август ойигача тўлиқ якунланадиган бўлди.

Аввал 15 километрга яқин ички йўллар ва яна шунча тротуарлар қуриладиган бўлди. Бир вақтнинг ўзида электр ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича ҳам ишлар бошланди. 

Бугун ёшлар масаласида давлат ташаббуслари катта имкониятларни тақдим этаётгани бор гап. Устувор мақсадлар маҳалла шароитида ёрқин истиқбол учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар