2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Давлат хизматлари: мурожаат ва масъулият

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ўз фаолиятида ҳамиша очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилади.

 Қолаверса, ҳар бир ходим мурожаатлар билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда уларни тўлиқ, ўз вақтида ва холисона ўрганиб чиқилишига алоҳида эътибор қаратмоқда.  

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида ўтган 2021 йилда жами 1 минг 627 та мурожаат келиб тушган. Шундан 744 таси виртуал қабулхона орқали, 883 таси эса бевосита жисмоний ва юридик шахслардан. Ўтган йили жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган мурожаатларнинг 883 таси кўриб чиқилган. Уларнинг 268 таси қаноатлантирилган бўлса, 757 та фуқаронинг мурожаатига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Ушбу мурожаатларнинг 1 минг 580 таси кўриб чиқилиб, 627 таси қаноатлантирилган ва 753 та мурожаат муаллифларига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Мурожаатларнинг 42 таси кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган. 44 таси кўрмасдан қолдирилган бўлса, 3 таси рад этилган, 158 таси эса ўрганиш жараёнида қолган.  

Масалан, Ангрен шаҳрида яшовчи С. Норбоева набирасини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” га мурожаат қилган. Унинг мурожаати Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди. Мазкур мурожаатлар ўз вақтида қаноатлантирилиб, 2016 йилда туғилган набираси Д.Мухаммадалиевани Ангрен шаҳардаги 25-сонли мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича йўлланма тақдим этилди.

Бўстонлиқ туманида яшовчи А. Мўминов электр тармоқларига уланиш учун амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ишонч телефони” га мурожаат қилган. Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ходимларининг аралашуви билан туман ҲЭТК томонидан электр тармоғига уланиш учун техник шарт ва шартнома тайёрланиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Янгийўл тумани Хонобод маҳалласида яшовчи Элмира Жанузакованинг фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишида амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишонч телефони” орқали қилган мурожаати ДХА вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди. 

Фуқаронинг 2020 йилда туғилган фарзандига Янгийўл туман ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.  
Инсон бу дунёда ўз қадрига эга бўлиб яшагандагина ҳаётидан мамнун бўлади. Қайси бир идора ёки ташкилотга йўлланган ҳар бир мурожаат ортида эса инсон тақдири, унинг ташвиши бор. Фуқароларнинг мурожаатини ўз вақтида ўрганиб, муаммосини ҳал этиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш инсон қадрини яна бир поғона юксакка кўтаради. Олдимизда бундан улуғ мақсад, бундан устуворроқ вазифа йўқ.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар