Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Туман ҳокими чўл ҳудудини ўзлаштириш ишлари билан яқиндан танишди

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳокими Акмал Остонов “Чўлқувар” массивида жойлашган чекка чўл ҳудудда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ҳозирги кунда ушбу чўл ҳудудда 8 км узунликдаги канал чиқариш ишлари олиб борилиб, 2 та насос станция барпо этилди. Режалаштирилган 5 минг гектар майдоннинг 2 минг гектари ўзлаштирилди. Буғдойзорлар ҳамда интенсив боғлар барпо этиш ишлари авжида. 

Барпо этилаётган мазкур боғлар томчилаб суғориш технологияси асосида суғорилиши учун мутахассислар  барча ишларни пухта ташкил қилмоқда.

Туман ҳокими узоқ йиллардан буён чўл ҳудудидаги мазкур  фойдаланишдан чиққан ерлар унумдорлигини ўрганиш, тупроқ шўрлиги ҳамда суғориш сув таркибини таҳлил қилиш бўйича малакали тупроқшунос мутахассислар билан фикр алмашиб, масъулларга  зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар