Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳокими Акмал Остонов “Чўлқувар” массивида жойлашган чекка чўл ҳудудда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ҳозирги кунда ушбу чўл ҳудудда 8 км узунликдаги канал чиқариш ишлари олиб борилиб, 2 та насос станция барпо этилди. Режалаштирилган 5 минг гектар майдоннинг 2 минг гектари ўзлаштирилди. Буғдойзорлар ҳамда интенсив боғлар барпо этиш ишлари авжида.
Барпо этилаётган мазкур боғлар томчилаб суғориш технологияси асосида суғорилиши учун мутахассислар барча ишларни пухта ташкил қилмоқда.
Туман ҳокими узоқ йиллардан буён чўл ҳудудидаги мазкур фойдаланишдан чиққан ерлар унумдорлигини ўрганиш, тупроқ шўрлиги ҳамда суғориш сув таркибини таҳлил қилиш бўйича малакали тупроқшунос мутахассислар билан фикр алмашиб, масъулларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |