2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тўра Боболов: “Боғобод маҳалласи янада обод бўлади”

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вилоятдаги иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир маҳаллалар аҳолиси билан учрашиб, ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда.

Вилоятда иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудудлар сифатида 195 та маҳалла танлаб олинган. Айни пайтда мазкур маҳаллаларда ҳудудни ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. 

Шеробод туманидаги Боғиобод маҳалласи ҳам иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудуд рўйхатига киритилган. Маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларига аҳоли ҳам  фаол иштирок этмоқда.  
Вилоят ҳокими маҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Нуронийлар, туман маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари, жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар билан суҳбатлашди.

–Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб боришни режалаштириб олганмиз, – деди Тўра Боболов. – Бу ишни иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган маҳаллалардан бошладик. Албатта, бу жараёнда халқимизнинг барча қонуний манфаатлари таъминланади. Боғобод ҳам обод маҳаллага айланади. Йирик ҳажмдаги бу ишларни амалга оширишда сизларнинг таклиф ва тавсияларингиз албатта, эътиборга олинади. Эндиликда фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим излаб, уларни рози қилиш учун ҳаракат қилган давлат хизматчисигина ўз лавозимида ишлашга ҳақли бўлади.

Юзма-юз мулоқот чоғида вилоят ҳокимига мурожаат қилган 8 нафар фуқаронинг муаммосига шу ернинг ўзида ечим топилди. 1-гуруҳ ногиронлиги бор 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди. 3 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга фуқаролик паспорти тақдим этилди. 

– Турмуш ўртоғим биринчи гуруҳ ногирони. Иккимиз ёғочдан турли хил маҳсулотлар тайёрлаб сотамиз, – дейди Зиёдулло Ҳамраев. – Меҳнатимиз маҳсулини кўриб, вилоят ҳокими муаммоларимиз билан қизиқди. Дардимизни тинглагач, шу ернинг ўзида пультда бошқариладиган ногиронлик аравачаси берилди. Уйимиз таъмирланадиган бўлди. Кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга раҳмат. Ўз халқига бундай ғамхўр давлат дунёнинг ҳеч бир ерида бўлмаса керак.

Ҳудудни ободонлаштиришга киришилган илк кунда 85-оилавий поликлиникада малакали шифокорлар бепул тиббий кўрик ташкил этди. Унда маҳаллада яшаётган 1 минг 947 нафар аҳолининг 1 минг 350 нафари бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 700 га яқинида турли даражадаги касалликлар аниқланиб, даволаниши учун йўлланма берилди. 83 нафар фуқаро вакцинация қилинди. Маҳаллада шунингдек, арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. 

Шу куни вилоят раҳбари туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва аҳоли даромадини ошириш бўйича белгилаб олинган чора-тадбирлар билан танишиб, бу вазифаларни муддатида сифатли бажариш учун мутасаддиларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар