2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли муаммолари «хонадонбай» ўрганилмоқда

Юрт ободлиги, халқимиз фаровонлиги, фарзандлар таълим-тарбияси, оилалар мустаҳкамлиги, инсон қадрини улуғлашда маҳалла институтининг ўрни беқиёс. Наманган вилоятида "Инсон қадри учун", деган ғояни амалга оширишда белгиланган вазифалар ижросига киришилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳрор Мансуров, тегишли ташкилотлар мутасаддилари, секторлар масъуллари иш фаолиятини вилоятнинг қўшни Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти, Аксу райони, Дерес қишлоғи билан чегарадош ҳудудда жойлашган “Янги ҳаёт” маҳалласини хонадонбай ўрганишдан бошлади.  

Туман ҳокими раҳбарлигидаги биринчи секторга қарашли “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 518 та хонадон бўлиб, 2 минг 781 нафар фуқаро истиқомат қилади. Маҳалланинг адирлик қисмидаги М.Жамолиддинов, Т.Мавлонов, “Янги ҳаёт” ва “Адиблар” кўчаларидаги 240 та хўжаликда 1 минг 390 нафар аҳоли яшайди. Чегара ҳудудида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича барча тегишли, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мутасаддилари иштирокида тузилган штаб ишга киришди. Ушбу штаб томонидан йўл, сув, электр, суюлтирилган газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, аҳоли бандлигини таъминлаш каби муҳим масалалар, мурожаатлар тингланади. Ечими юзасидан келгусидаги режалар белгилаб олинади. Туман тиббиёт бирлашмаси, оилавий поликлиникалар томонидан аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.  

Ишчи гуруҳ ўрганишларининг илк манзили ҳудуддаги 42-сонли умумтаълим мактаби бўлди. Мактаб 180 ўринли бўлиб, ўқувчилар сони 156 нафарни ташкил этади. Мактабнинг маълум қисми боғча сифатида фойдаланиш учун 30-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ихтиёрига берилиб, унинг филиалида 2 та гуруҳда 50 нафарга яқин бола тарбияланади. Мактаб ва боғча филиалидаги шароитлар, афсуски, кўнгилдагидек эмас. Айниқса, иситиш тизимида бир қатор муаммолар бор. Кутубхонада бадиий адабиётлар етишмайди. Физика, кимё, биология каби табиий фанлар бўйича ўқув лаборатория жиҳозлари йўқ. Айрим синф хоналаридаги электр жиҳозлари техника хавфсизлиги талабларига жавоб бермайди. Боғча филиали учун ажратилган хоналар совуқлиги учун ҳозирча ишламайди.  

Фуқаро Инобат Норматова масъулларга икки нафар фарзанди борлиги, кичик боласини боғчага жойлаштириш, хонадонини суюлтирилган газ балон билан таъминлаш, ўзи истиқомат қилаётган “Янги ҳаёт” кўчасига шағал ётқизиш, қолаверса электр симёғоч ўрнатилишига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. 

– Барча раҳбарларнинг уйма-уй юриб, халқни эшитаётганидан хурсандмиз, – дейди меҳнат фахрийси Энахон Тўрабоева. – Оиламиз билан ловия, бодом каби мева-сабзавотлар ҳосилидан ҳар йили ўртача 3-4 миллион сўм даромад топамиз. Бу кўрсаткични янада ошириш учун бизда сув муаммоси етишмаслиги панд беради. Ушбу масала ҳал этилса, кўплаб оилаларда даромад манбаи янада ошарди. 

Асалчи Сарваржон Содиқов 300 миллион сўм кредит ажратилишида кўмак сўради. Туман ҳокими тадбиркорга Президентимиз қарори асосида имтиёзли кредит берилиши, бунинг учун ихтисослашган томорқа хўжалиги ташкил этишни таклиф қилди. Режа амалга ошса, ҳудудда асаларичиликка қизиққан хонадонлар ҳам кооперация асосида асал етиштириш ишларига жалб этилади. Ўрганишлар давомида ўртага ташланган ҳар бир мурожаатни белгиланган тартиб ва муддатларда бажариш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди.

Янги ҳаёт маҳалласида ўтган йилда 431 миллион сўм маблағ эвазига 350 метр масофага темир қувур орқали тоза ичимлик суви тармоғи тортилди. 600 метрда шағаллаш, 210 метр йўлда асфальтлаш ишлари олиб борилди. Жорий йилда ҳам ободонлаштириш борасида ўз ечимини кутиб турган масалалар бор. Хусусан, маҳалланинг адирлик қисмида жойлашган тўртта кўчада жами 8 километр йўл мавжуд бўлиб, 800 метри шағалланиши, 2 километри асфальт қилиниши керак.

 Жорий йилда 1,5 километр шағаллаш, 300 метр асфальт қилиш режалаштирилган. Қолаверса, электр энергияси таъминотидаги айрим муаммоларни бартараф этиш учун 30 та таянч, битта подстанция ўрнатилиши зарур. Айни вақтда 100 та хўжаликда тоза ичимлик сув муаммоси юзага келган. Бу сингари  муаммоларни ўрганиш ва уларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида штаб фаолиятининг узвийлиги таъминланади. Мазкур ўрганишлар йил давомида Уйчи туманидаги барча 56 та маҳалла фуқаролар йиғинида “хонадонбай” асосида олиб борилиши режалаштирилган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар