2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бир келиб кетинг, қишлоғимизга

“Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари амалда

Ҳар сафар дилга яқин қўшиқни тинглаганда олис болалик хотиралари, сўлим қишлоқлар соғинчи чулғаб олади. Кўз ўнгингизда тароватли боғлар хаёли, кетмонига суянган самимий ва танти, оддий меҳнаткаш инсонлар қиёфаси гавдаланади. Беихтиёр кўз олдимизга қишлоқ манзаралари келади.

Бугун юртимизнинг қай бир қишлоғига борманг, бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Шаҳарга тенглашаётган қишлоқлар жамолини кўриб, кўнглингиз завққа тўлади. Замонавий уй-жойлар ва қулай шарт-шароитларнинг барчаси қишлоқдаги замондошларимизнинг фаровон яшашларига қаратилаётгани айни ҳақиқатдир.

Таъкидлаш жоизки, аҳоли фаровонлиги, қишлоқ, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашда “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг ўрни беқиёс. Бу борадаги қурилиш-таъмирлаш ишлари туфайли Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Соҳилобод қишлоғининг Узумзор маҳалласи қиёфаси ҳам тубдан ўзгарди. Қишлоқ аҳли учун қулай имконият ва шароитлар яратилди. Дастур доирасида 9 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиши ҳисобига ҳудудда узоқ йиллардан бери ҳал бўлмаётган бир қатор муаммолар барҳам топди.

Хусусан, “Барҳаёт”, “Соҳил”, “Коинот” ва “Ёшлар” кўчаларида жами 3,5 километр йўл асфальтланди ва 5 километрдан ортиқ йўл шағалланди. Электр таъминотини яхшилаш учун 90 та таянч ўрнатилди, битта ТП янги қўйилди ва битта ТП таъмирланди, 2,5 километр электр тармоғи янгидан қурилди. 28 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Ҳудудда тоза ичимлик суви анча йиллардан бери катта муаммо бўлиб келган. Дастур баҳона янги қудуқ қазилиб, 2873,5 миллион сўм маблағ ҳисобига 9 километр ичимлик сув тармоғи тортилгани аҳоли учун энг қувончли воқеа бўлди. Айни пайтда хонадонларга улаш ишлари давом этмоқда. Бу билан узумзорликлар оби-ҳаётдан баҳраманд бўлади.

“Обод қишлоқ” дастури ижроси доирасида, нафақат ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, балки аҳолининг кундалик турмуши учун зарур бўлган соғлиқни сақлаш ҳамда фарзандларнинг эртанги камоли йўлидаги муҳим йўналиш – мактабгача таълим соҳалари ҳам эътибордан четда қолмади.

Вилоят ҳокимлиги ва Республика Ишчи гуруҳи, Сенат раиси ташрифларидаги ўрганишлар чоғида долзарб масала сифатида кўтарилган, анча йиллардан бери қаровсиз бўлган “Соҳилобод” оилавий шифокорлик пункти биноси 558 миллион сўм эвазига мукаммал таъмирдан чиқарилди. Эндиликда иккита маҳалланинг тўрт мингдан зиёд аҳолиси мукаммал тиббий кўрикдан ўта олади. Ҳудуд аҳлига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ушбу муассасага энг замонавий тез тиббий ёрдам автомобили топширилди.

32-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биносида 3 миллиард 236 миллион сўм эвазига мукаммал реконструкция ишлари амалга оширилди. Ҳозирга кунда қурилиш монтаж ишлари якунига етмоқда. Натижада амалдаги 120 қувват 180 ўринга оширилди. Бу эса ҳудуддаги 3-7 ёшдаги мавжуд 240 боланинг 200 нафарини, яъни 83,3 фоизини қамраб олади. Шунингдек, ушбу маҳалладаги “Диёрабону” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 50 қувватга эга бўлиб, ҳозирда 40 нафар кичкинтойни жалб қилганлиги эътиборга олинса, маҳаллада қамров даражаси тўлиқ 100 фоизга етди.

1740 аҳолига эга бўлган Узумзор маҳалласининг “драйвер”, яъни ўсиш нуқталари узумчилик ва боғдорчиликни ташкил этади. Қишлоқ соҳибкорлари етиштирган мева-сабзавотлар нафақат ўзимизда, балки дунё бозорларида ҳам харидоргир.

Картошка, пиёз, сабзи, карам, шафтоли, олмани ҳеч ким бозордан сотиб олмайди. Узум етиштириш эса азалий анъанага айланган. Биргина мисол, маҳалла ҳудудида жами 546 та узумзор мавжуд. Уларнинг 118 гектари ўтган йили реконструкция қилиниб, қора кишмиш, келинбармоқ, оқ ва қора, кетмон сопи, ҳусайни каби харидоргир навлар экилди. Натижада йил давомида 3 минг тонна экспортбоп қора кишмиш, 2 минг тонна саноатбоп сархил мева етиштирилди.

Вилоят ва туман секторлари раҳбарлари “Узумзор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, боқувчисини йўқотган Нилуфар Эгамова хонадонида бўлди. Уч фарзандни ёлғиз ўзи вояга етказаётган аёлга Наманган вилояти ҳамда Тўрақўрғон тумани ҳокимликлари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғаси тақдим этилди.

Оила бекаси бу ерга 22 йил олдин келин бўлиб тушгани, шунча вақтдан бери энди сув масаласи ҳал бўлганини айтди. Қишлоғу маҳалласи обод ва кўркамлашганидан беҳад хурсандлигини яшириб ўтирмади. Дарҳақиқат, узумзорликларнинг ҳудуди обод гўшага айлангани нафақат ҳудуд аҳли, қолаверса, туман ва вилоят жамоатчилиги иштирокида чинакам байрамга айланиб кетди.

Байрам тадбирида Наманган вилояти ҳокими, сенатор Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар