2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти парламент назорати диққат марказида

Тошкент вилоятида халқ депутатлари Чиноз ва Оққўрғон туман кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтди. Уларда ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш натижалари муҳокама этилди.

Тадбирларда парламент, давлат ҳокимияти органлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Кун тартиби доирасида туманларни комплекс ривожлантириш, шунингдек аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чоралари атрофлича кўриб чиқилди.

Сессияларда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туманларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Хусусан, Чиноз туманида 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурига мувофиқ 2 432 та (68 %) иш ўрни ташкил этилиб, 2018-2019 йилларда қўшимча 10,3 минг иш ўрни яратиш бўйича дастур ишлаб чиқилиши белгиланган. Бунда айниқса ҳудудга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш орқали янги корхоналар ташкил этиш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида тадбиркорликка қизиқишни ошириш ва туманда фаолият юритаётган ишбилармонларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш воситасида янги иш ўринларини очишга урғу берилмоқда.

Дастурларда назарда тутилган иш ўринлари тўғрисида аҳолини хабардор қилишда шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда мавжуд бўш иш ўринларига айнан туманлардаги ишсизларни жалб этишга эришиш мақсадида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернетдаги ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Яна бир масала - тумандаги бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари сессиялар иштирокчилари диққат марказида бўлди бўлди. Хусусан, Оққўрғон туманида 259 та бўш турган бино ва 35 та фойдаланилмаётган ер майдонлари мавжудлиги аниқланган. Улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.  Бу борада мутасаддилар, хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари, банк-молия муассасаларига юқорида тилга олинган объектларни “ноль” қийматида инвестиция киритиш шарти билан ишбилармонларга бериш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Туманларда коммунал хизмат кўрсатиш, жумладан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳақидаги масалага ҳам алоҳида урғу берилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ахбороти эшитилди. Жумладан, Чиноз туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг 40 фоизи ҳалигача бажарилмаганлиги, шунингдек ҳудудда 2018 йилда  кўп қаватли  уйларни  таъмирлаш  дастурини амалга ошириш учун 15,7 млрд. сўм (режага нисбатан 107%) кредит маблағлари ажратилган бўлишига қарамасдан, мазкур йўналишдаги ишларнинг 42 фоизи бажарилмаганлиги таъкидланиб, бу ўз набатида   аҳолининг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Бу йўналишда Чиноз ва Оққўрғон туманларида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, тегишли тавсиялар берилди.  

 Шунингдек, туман депутатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 13 августдаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид қарори ижроси кўриб чиқди.  

Сессияларда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар