Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Доимо эътибор ва эъзозда

Бухорода Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида турли миллат вакилларидан иборат кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар, якка ёлғиз кекса авлод вакиллари, фахрийлар ҳолидан хабар олинди.

Масъуллар рус миллатига мансуб Бухоро шаҳрида яшовчи 64 ёшли фуқаро Надежда Гайдар хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди. Бир умр мактабда ўқитувчилик қилиб ёш авлодга тарбия бериб келган онахон, касаллик сабаб беш ойдирки тўшакда ётиб қолди. Нафақада бўлишига қарамай рус миллий мданий маркази раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Надежда опага аравача ҳамда 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.  

– Жуда хурсанд бўлдим, – дейди Надежда Гайдар. – Шундай яхши кунларда мени сўроқлаб келганларга ва давлат раҳбарига ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман.  

Бухоро шаҳридаги Шербудин кўчасида яшовчи турк миллатига мансуб Нияз Басалов болалигидан туғма ногирон. Отасининг вафотидан сўнг, Нияз бобоси ва бувиси билан яшайди. “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида масъуллар Нияз Басаловнинг ҳам ҳолидан хабар олишди. Унга 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.  

Вилоят ҳокимлиги масъуллари, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, вилоятда фаолият олиб бораётган ноисломий ташкилот, миллий маданий марказ вакиллари рус миллатига мансуб Бухоро шаҳрида яшовчи Раиса Бердиев хонадонида ҳам бўлди. Унинг яшаш шароитни ўрганди. Кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва керакли воситалар тарқатилди.

– 4 ёшимда онам билан Германиянинг концлагерида бўлдик, – дейди Раиса Бердиев. – 4 йилдан  сўнг концлагеридан чиқиб, тақдир тақозоси билан Ўзбекистонга келдим. Бу меҳмондўст, меҳрибон юрт мени қучоғига олди. Шу ерда ўзбек миллатига мансуб йигитга турмушга чиқдим. 2 нафар фарзандли бўлдим. Болалар боғчасида ишладим. Шу юртда яшаётганимдан хурсандман. Доимо эътибор ва эъзоздаман.

“Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида 20 га яқин хонадонда яшовчи турли миллат вакилларидан иборат кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар, якка ёлғиз кекса авлод вакиллари, фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва керакли воситалар тарқатилмоқда. Улар томонидан мавжуд томорқа ва ер майдонларига турли мевали дарахтлар ва арча кўчатлари экилаяпти.  

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар