
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинида «Обод маҳалла» дастури доирасида қатор ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бугунги кунга қадар қизғин давом этмоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан ушбу маҳалла ҳудуди бўйича аниқ белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.
Жумладан, йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини янада яхшилашга қаратилган амалий ишлар натижасида ҳудуд бутунлай янги қиёфа касб этди.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга жиддий эътибор қаратилди. Бунинг учун ичимлик сувини ўтказишга мўлжалланган 2,6 км.ликполиетилен трубалар маҳалла ҳудудига тортиб келтирилди. Маҳалланинг 9,2 км.лик ички кўчаларига тўлиқ асфальт ётқизилди. Барча кўчаларда пиёдалар йўлакчаси қурилиб, эски симёғочлар ўрнига бетон устунлар ва замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Маҳалла марказида замонавий болалар спорт майдонча қад ростлади.
«Гулистон» маҳалласидаги барча оилалар, хусусан, марказдан олисроқда жойлашган хонадонларга 5,1 км.лик янги электр тармоғи тортилиб, замонавий трансформатор ўрнатилди. Шунингдек, мавжуд газ тармоқлари қайтадан модернизация қилиниб, 8 та газ тақсимлаш пунктларини қурилди.
Бугунги кунга қадар маҳалладаги 48 та хонадон ва уларга тегишли уй-жой ва қўшимча хўжалик бинолари қайта таъмирланди.
«Гулистон» маҳалласидаги бу каби қурилиш ва ободонлаштириш ишлари айни вақтда қизғин давом этмоқда.
Белгиланган режага мувофиқ, тез фурсатда маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз фуқаролар яшайдиган 24 та хонадоннинг ҳар бирига 4-6 сотихли иссиқхона ташкил этилади.
Таклиф ва ташаббуслар натижасида 35 та хонадон аъзоларининг чорвачилик ва паррандачилик, 74 тасида тикувчилик билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |